Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳудудларда айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар хусусан, фермерларнинг фаолиятига аралашуви, уларга зўрaвонлик ишлатилиши ва мол-мулкларини тасарруф қилишга тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Бу борада ЎзЛиДеП матбуот хизмати томонидан қатъий муносабатлар билдирилиб, мутасадди идораларга депутатлик сўровлари киритилмоқда.

“Шунга қарамай, бу каби ҳолатларнинг такрорланаётгани бизни хавотирга солмоқда. Жумладан, куни кеча Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатилиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма берилиши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, 65-моддаси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 19-моддаларида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч зўравонликка, инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз”, дейилади ЎзЛиДеП матбуот хизмати расмий муносабатида.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерларнинг фаолиятига аралашув юзасидан расмий муносабат билдирилди