Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон – Германия “Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури ўқувларининг бориши юзасидан давра суҳбати  ташкил этилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатида Германия билан кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражада ривожланмоқда. Ўзаро муносабатлар, айниқса, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида икки давлат қўшма таълим дастури – Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби очилган эди. Мазкур қўшма таълим дастури жараёнларининг бориши, бошқарув кадрларини тайёрлашда Германия томони билан ҳамкорликда бажарилаётган ишлар бугунги давра суҳбатида муҳокама этилди. 

Тадбирда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер, Ханнс Зайдель жамғармасининг Марказий Осиё минтақавий офиси раҳбари Макс Георг Майер, жамғарманинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жавҳар Дўстов, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва илмий тадқиқотчилари, вазирлик-идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

[gallery-20109]

Дастлаб Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактаби қўшма таълим дастури жараёнларининг бориши хусусида йиғилганларга маълумот берилди.

– Мазкур лойиҳа 3 йилга мўлжалланган, – деди Академия ректори Адҳам Бекмуродов. – Дастур Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Германиянинг Ханнс Зайдель жамғармаси ва Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида туман (шаҳар)лар раҳбарлик лавозимларига захира яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тингловчилар Германиянинг энг илғор тажрибаси, хусусан Бавария бошқарув мактаби асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, яъни камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, инфраструктурани ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш каби амалиётини ўрганади.  

Таъкидланганидек, қўшма таълим дастури 17 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, тингловчилар 6 ҳафта давомида иш жойидан ажралган ҳолда академияда аудитория машғулотларида иштирок этади, 8 ҳафта ўз иш жойларида мустақил таълим олади, 2 ҳафта вазирликлар ва 2 ҳафта ҳокимликларда стажировка ўтайди. Аттестация натижасига кўра, юқори кўрсаткичларга эришган 20 нафар тингловчи 9 кун Германияда ўқув стажировкада бўлиб қайтади.

Таълим дастури давомида ҳар бир тингловчи ўзи фаолият юритаётган туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича лойиҳа ишини тузиб чиқади. Тингловчиларнинг лойиҳа ишларига академия профессор-ўқитувчилари ва маҳаллий экспертлар раҳбарлик қилади. Курс якунида тингловчилар 1 ҳафта давомида академияда лойиҳа иши тақдимоти устида ишлайди ва лойиҳа ишларини ҳимоя қилади.

– Қўшма таълим дастурининг 4 ойлик ўқувларида малака ошириш имкониятига эга бўлдим, – дейди Наманган вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мубашшир Адҳамов. – Халқаро тажриба асосида ҳам назарий ҳам амалий билимларимизни ошириб, келгусида мамлакатимиз ҳудудларини истиқболли ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз.

Мазкур дастурда иштирок этиш бошқарув кадрларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича профессионал компетенциясини ошириш, шунингдек, уларни илғор хорижий тажриба билан таништириш учун кенг имконият яратади.

Юқорида қайд этилган таълим дастурларини амалга оширишда Ханнс Зайдель жамғармасининг Марказий Осиё минтақавий офиси раҳбари Макс Георг Майернинг хизматлари катта бўлгани таъкидланди. Ўзаро ҳамкорлик муносабатларида жонбозлик кўрсатган Георг Майернинг нафақага чиқаётгани боис, давра суҳбати кузатиш маросимига уланиб кетди.

Академия билан ҳамкорликда фаолият юритаётган Макс Георг Майернинг давлат хизматчиларининг малакасини оширишга қўшаётган хизматлари эътироф этилди. Академия жамоаси хорижлик ҳамкорга биргаликда бажарилган ишлар учун миннатдорчилик изҳор этиб, эсдалик совғаларини топширди. 

Якунда Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ханнс Зайдель жамғармасининг 2025 йилдаги ҳамкорлиги юзасидан келишув имзоланди. 

Камола Юсупова, Рустам Назарматов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия билан ҳамкорлик самаралари