Шарқда ясалган ҳар бир мусиқий асбобнинг узоқ тарихи бор. Олимларнинг фикрига кўра Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиё халқларида бу қадимий ҳунар ҳисобланиб, ўрта асрлардан бошлаб қашқар, афғон ва помир рубоблари ҳудудда кенг тарқалган.

Бу соҳада қадимий сулола вакили, ҳозирда 77 ёшни қарши олаётган уста-ҳунарманд Раҳматилла Зокиров болаликдан соз сеҳрига маҳлиё бўлиб, дутор, танбур, сато ясашни бошлаган. Отасидан мерос қолган бу ҳунар устози Усмон Зуфаров ёрдамида янада сайқал топди. Раҳматилла ака умрининг асосий қисмини миллий чолғу асбобларининг бардавомлигини сақлашга ва уни ривожлантиришга бағишлади. Қадимий устачилик анъаналарини ўзлаштириб, келгуси авлодга ўз тажрибаларини етказишга ҳаракат қилди. 

Ҳар бир созни тайёрлашда укаси Шуҳратулла Зокиров билан маслаҳатлашади. “Дони Зокиров номидаги ўзбек миллий халқ чолғулари оркестри”да 6 йиллик фаолияти давомида миллий чолғу асбобларимиз сирларини пухта ўрганган Шуҳратулла ака моҳир уста томонидан яратилган ҳар бир созни синчковлик билан ўрганади, ўзининг хулосаларини беради, сўнгра буюртмачиларга етказилади. Бу хонадондан машҳур санъаткор ва созандаларнинг кети узилмайди. Хонадон соҳиби эгаллаган ҳунаридан барака топди ва бугунги кунда фаровон ҳаёт кечирмоқда. Моҳир уста ўзининг йиллар давомида тўплаган тажрибасини, касб сирларини бугунги авлодга улашиб келаётир. 

- Уста Ҳусан отамнинг исми. Бизни халқ устазода дейишади. Отам рубобсозликда жуда машҳур бўлганлар. Бу созни қайта ҳаётга олиб келган, десам бўлади. Чунки, 20-йилларда ҳам рубоб чалинмас эди. Танбур, ғижжак, чанг, хаттоки най бор эди... 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/glc7duZhmiU" title="Oʻzbek sozining noyob ovozi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек созининг ноёб овози (+видео)