АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 29-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Лойиҳа 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, унда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет маблағларининг тақсимот параметрлари, маҳаллий бюджетлар ва давлат қарзининг ҳажмлари ҳақида маълумотлар келтирилган.   

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг таъкидлашича, 2025 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу саноатда 6,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 4,1 фоиз ва бозор хизматларида 14,5 фоизга ўсиш ҳисобига таъминланади. Унга кўра, бундай ўсишнинг муҳим омиллари таркибий ислоҳотларни давом эттириш ва бюджет даромадлари базасини кенгайтиришдир.   

–Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган. Давлат бюджетининг ўрта муддатга мўлжалланган прогноз параметрлари ва 2025 йил учун бюджет лойиҳаси “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга уйғунликда, яъни уларни бажариш вазифасидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган, –деди А.Ҳайдаров.   

Шунингдек, Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев солиқ-бюджет сиёсатида асосий йўналишлардан бири сифатида солиқ ставкаларини ўзгартирмаслик ва айрим имтиёзларни қайта кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3 фоиз даражасида сақланади.   

Тадбирда давлат қарзларини меъёрий даражада бошқаришнинг муҳимлиги таъкидланди. Хусусан, давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан макроиқтисодий хавфсиз даражада ҳисобланган 60 фоиздан ошмаслиги учун зарур чоралар кўриш, ўрта муддатда эса ЯИМга нисбатан 50 фоиздан оширмаслик вазифалари белгиланди.   

Шунингдек, 2025 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги учун юқори чегара 3 фоиз этиб белгилангани сабабли, ташқи қарзни жалб қилиш бўйича янги имзоланадиган йиллик битимлар 5,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида чекланмоқда. Шу жумладан, Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 3 миллиард доллар ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2,5 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган.   

Қонун лойиҳасига кўра, 2025 йил учун Давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм, харажатлари эса 344,6 триллион сўм миқдорида белгиланмоқда. Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 66,5 триллион сўм, харажатлари 117,2 триллион сўм миқдорида режалаштирилган. Бундан ташқари, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари 58,9 триллион сўм, харажатлари 74,9 триллион сўм бўлиши ва Давлат бюджетидан 18,5 триллион сўм миқдорида трансферт ажратилиши режалаштирилмоқда.   

Давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий харажатлар ҳам муҳим ўрин тутади. Кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тизим ташкилотлари, сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш харажатлари республика бюджетидан молиялаштирилиши белгиланган. Мазкур харажатлар мамлакатнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларига ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.   

Шунингдек, Давлат бюджетини шакллантиришда фуқароларнинг иштирокини ошириш, бюджет очиқлигини таъминлаш, “Яшил бюджетлаштириш” тамойилларини жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш тадбирларини амалга оширишда бюджет харажатлари тузилмасини қайта кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.   

Тадбирда ушбу кўрсаткичлар ва бюджет параметрлари 2025 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини, ижтимоий фаровонлигини ва давлат молиясини барқарорлаштиришга йўналтирилгани таъкидланди.   

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қонун лойиҳаси: 2025 йил учун Давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм миқдорида белгиланмоқда