Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни ҳамда Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида очиқлик ва ахборот сиёсатини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, банк томонидан Қашқадарё вилоятига ташкил қилинган пресс-тур ҳам ана шундай саъй-ҳаракатларнинг сирасига киради. Мазкур тадбир вилоятда банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларнинг амалий натижалари билан танишиш мақсадида ташкил этилди.

Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида “Бизнесни ривожлантириш банки“ АТБнинг 1 та Банк хизматлари офиси, 2 та Банк хизматлари кўрсатиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 та валюта айирбошлаш шохобчаси мавжуд. Улар орқали вилоятда жами 50 900 нафар жисмоний ҳамда 1153 нафар юридик шахс ҳамда 351 та ЯТТга сифатли банк хизматлари кўрсатилмоқда.

Пресс-тур давомида Қашқадарё вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишдик.

Дастлабки манзил Яккабоғ туманидаги “Jajji olmaschalar” НТМга бўлди. Мазкур тадбиркорлик субъекти томонидан Яккабоғ тумани, Хўжаилғор МФЙ, Хўжаилғор кўчаси 12 уйда нодавлат таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилган. Асосийси, 23 та янги иш ўрни яратилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 800 млн. сўмни ташкил этади.

– Фаолиятимизни дастлаб 2018 йилда йўлга қўйганмиз, – дейди “Jajji olmaschalar” НТМ раҳбари Шоира Ҳайдарова. – Жорий йилда давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан дастлаб Бизнесни ривожлантириш банкидан 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ушбу маблағ эвазига боғчамизга янги жиҳозлар, ўқув қуроллари ва бошқа жиҳозларни харид қилдик ва янги гуруҳ шакллантирдик. Бугунги кунда боғчамиз 150 ўринга мўлжалланган. Талабдан келиб чиқиб, фаолиятимизни янада кенгайтирмоқчимиз. Ушбу лойиҳамизни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан яна 500 млн. сўм ажратилди. Мазкур кредит маблағларига қўшимча боғча биноси қуриляпти ва жиҳозланади. Янги лойиҳа ишга тушса, боғчамизнинг қуввати 210 ўринга етади.

Кейинги манзилимиз “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг яна бир мижози Яккабоғ туманидаги “INVEST FINANS GOLD MEGA MALL” МЧЖ бўлди. Бу ерда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ мижози томонидан савдо комплексни жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳаси билан танишдик.

– MEGA MALL савдо-кўнгилочар мажмуамизнинг 1-қаватида озиқ-овқат сотуви йўлга қўйилган, – дейди “INVEST FINANS GOLD MEGA MALL” МЧЖ раҳбари Азизбек Эргашев. – Иккинчи қаватида болалар майдончаси, фудкорд, қаҳвахона ва овқатланиш кафеси жойлашган. Ушбу лойиҳамизнинг умумий қиймати 12 млрд. сўмни ташкил қилади. Мазкур лойиҳа учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 2 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган. Ушбу маблағлар ҳисобидан савдо комплексимизни жиҳозладик ҳамда 25 та иш ўрни яратдик. Келгусида фаолиятимизни янада кенгайтирмоқчимиз. Ҳозирда 22 млрд. сўмлик янги лойиҳа устида иш олиб боряпмиз, хизмат кўрсатиш сифати ва сонини ошириб бориш эвазига янги қўшимча иш ўринларини очишни мақсад қиляпмиз.

Пресс-тур дастурига мувофиқ, кейинги манзил Яккабоғ туманидаги "Чумич" МФЙ ҳудудида жойлашган “ShAXBOZBEK LIDER” МЧЖ томонидан тиббий ускуналар сотиб олиш ва тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилган хусусий клиника бўлди. Бу масканни жиҳозлаш ва тиббий ускуналар олиб келиш учун банк томонидан 405 330 АҚШ долларига тенг кредит ажратилган. Клиникада айни пайтда 13 та доимий иш ўрни яратилган.

Пресс-турнинг иккинчи кунини Қарши БХО фаолияти билан танишишдан бошладик. Бу ерда вилоятдаги банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, жорий қилинаётган янги хизматлар ва мижозлар учун яратилган шароитлар билан атрофлича маълумотга эга бўлдик.

Кўрилаётган чоралар натижасида хизматлар кўлами кенгайиб, банк мижозлари сони муттасил ошиб бораётгани қайд этилди.

Кун тартибига мувофиқ, Қарши туманидаги “GRAND AVTO CHEXOL” оилавий корхонасида ҳам бўлдик. Ушбу масканда автомобилларга чехол ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Унинг умумий қиймати 150 млн. сўм, 12 та янги иш ўрини яратилган.

Кейинги манзил Қарши туманининг “Дашт” МФЙ ҳудудида жойлашган “MUHAMMAD-NUR” МЧЖ бўлди. Болалар учун юмшоқ ўйинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 150 млн. сўм, 14 та янги иш ўрни яратилган.

Замонавий дастгоҳларни кўриб, ҳавасингиз келади. Хотин-қизларнинг тикувчилик машиналарини моҳирлик билан бошқараётгани эса қишлоқларимизга ҳам саноат жадал кириб бораётганидан далолатдир. Энг муҳими, тайёрланаётган маҳсулотлар сифати ва дизайни жиҳатидан хорижникидан асло қолишмайди.

– Мен бу ерда икки йилдан бери тикувчи бўлиб ишлайман, – дейди Зебинисо Эшбўриева. – Ишимни яхши кўраман. Чунки,  ота-оналарнинг қувончи бўлган болажонларга чиройли, бежирим ўйинчоқлар тикамиз. Ойлик маошимиз ҳам ёмон эмас. Эътиборлиси, ишхонамиз маҳалламизда бўлгани учун йўлга пул сарфламаймиз. Ишхонада барча ишчиларга бепул иссиқ овқат берилади. Иш соатимиз эрталабки 8 дан кечки 5 гача. Шуни ҳам айтиш ўринли, оиламизда барча юмушларни бажаришга, фарзандларимиз тарбияси билан шуғулланишга ва бу ерда ишлаб оила бюджетига ҳам ҳисса қўшишга вақтимиз етади. Маҳаллаларимизда бу каби корхона, цехларнинг очилиши биз каби юзлаб ишсиз хотин-қизларни доимий иш ўрнига эга бўлишга замин яратмоқда.

Пресс-тур сўнггида Қарши шаҳрининг "Темирйўлчи" МФЙ ҳудудида жойлашган ёғочдан турли буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “NEW CLASS MEBEL” МЧЖ фаолияти билан танишдик.

Туркиянинг сўнгги русумдаги техника ва технологиялари билан жиҳозланган ушбу корхонада 15 турдаги замонавий мебель ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, корхона ишга туширилгач, бу ерда маҳаллий ёшлар учун янги иш ўринлари яратилди.

– 2019 йилда иш фаолиятимни бошлаганман, – дейди “NEW CLASS MEBEL” MЧЖ раҳбари Мансур Чориев. – Илк ишни бошлаганимизда 3-4 нафар ишчи билан 5 турдаги мебелларни ишлаб чиқарардик. Бугунги кунда иш фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 1,8 млрд. сўм имтиёзли кредит олдик. Ушбу маблағга, хорижий давлатлардан янги техника ва технологиялар харид қилиб иш фаолиятимизни кенгайтирдик. Бугунги кунда 15 турдан ортиқ мебел: ошхона мебеллари, ётоқхона мебеллари, турли давлат идораларига мебел жиҳозлари, эшиклар ишлаб чиқаряпмиз.  Ҳозирда корхонамизда 22 та янги иш ўрни яратилган.

Умуман олганда, пресс-тур доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрда қабул қилинган “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллалар ободлиги ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Пресс-тур давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ қўшаётган амалий ҳисса, татбиқ қилинаётган лойиҳалар ҳисобига яратилаётган қўшимча даромад манбалари ва иш ўринлари бўйича эришилаётган салмоқли натижаларнинг бевосита гувоҳи бўлдик.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бизнесни ривожлантириш банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар кўпаймоқда