Юртимизда совуқ иқлим бўй кўрсата бошлаши билан айрим жойларда газ таъминоти куннинг муҳим масалаларидан бирига айланади. Табиий газ босими пасайгани ёки суюлтирилган газ етказиб берилмаётгани ҳақидаги арзу шикоятлар чўғи сал кўтарилади.

Бироқ, шундай ҳудудлар ҳам борки, яқин йилларгача борига шукр, йўғига қаноат қилиб яшади. Баҳорнинг ёмғирли кунларию, қиш чилласига ёз фаслида ҳозирлик кўриб, турмуш кечирди. Эндиликда бу масала ўз ечимини топиб, уларни ҳар йил ўйлантирадиган бу ташвиш четлаб ўта бошлади.  

Эҳтимол эшитгандирсиз, балки, йўқ: Сурхондарё вилоятининг Узун туманида “Боботоғ”, деган массив бор. Термиз шаҳридан 230 километр, туман марказидан 90 чақиримча олисда жойлашган чекка ҳудуд. Атрофи тоғлар билан ўралган гўша қўшни давлатга чегарадош. 16 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Яқин йилларда ҳам бу ерларда одамлар қиш келса суюлтирилган газдан умидини узиб қўяр, ёз фаслида ҳам аксарият хонадонлар иссиқ овқат тайёрлаш ва чой қайнатишда ўчоқдан фойдаланарди. Чунки, аҳолини арзон ва қулай ёқилғи билан таъминлаш учун маиший газ баллон етишмаслиги, тоғ йўлини оппоқ қор қоплагач, массивга суюлтирилган газни олиб бориш муаммога сабаб бўлаётган эди.  

Президентимизнинг 2021 йил 17 февралдаги “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори “Боботоғ” массивидаги маҳаллаларни ҳар тарафлама юксалтириб, аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун қулай шароит яратишга хизмат қилди. Боботоғликларнинг асрий орзуси ушалди. Тоғу тош, қиру адир ва бийдек кенгликлар қуршовидаги ҳудуд эндиликда обод, фаровон масканга, янада файзли, кўркам ва тўкин гўшага айланмоқда.  

Узоқ йиллар эътибордан четда қолган чекка массивни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида боботоғликларни узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш учун шу ернинг ўзида газ тўлдириш шохобчаси барпо этилди. Йилнинг тўрт фаслида ҳам хонадонларга хусусий-шериклик асосида маиший газ баллон етказиб бериш йўлга қўйилди.  

Айни пайтда замонавий газ тўлдириш шохобчаси ҳудуддаги уч мингдан ортиқ хонадонга суюлтирилган газ етказиб бермоқда. 9 кишининг меҳнат қилаётган шохобча истеъмолчиларини бир кунда ўртача 4-6 тонна, бир ойда 50-55 тонна арзон ёқилғи билан таъминлаш қувватига эга. Суюлтирилган газ масаласининг ечим топгани тоғли қишлоқлар аҳолисининг мушкулини осон қилмоқда. Иссиқ овқат тайёрлаш ва чой қайнатиш учун учоқни аста-секин унутмоқда. Қишнинг қировли кунларида ўчоққа ёқиш учун ўсувчанлигини йўқотмаган дову дарахтларни ноқонуний кесишнинг олди олиниб, яшил бойликлар ҳам кенгаймоқда.  

– Вилоятнинг чекка ва олис ҳудудидаги массив кўп йиллар эътибордан четда қолди, – дейди Янгиобод маҳалласида яшайдиган Фахриддин Жўраев. – Давлатимизнинг сўнгги йиллардаги ғамхўрлиги билан бизга барча шароит яратилмоқда. Авваллари муаммо бўлган маиший газ баллон таъминотининг тўғри йўлга қўйилгани айниқса, хотин-қизларга бир олам қувонч улашди. Қишда ҳеч ким ўчоққа олов ёқиб, ош пиширмайди, чой қайнатмайди. Барчамиз маиший эҳтиёжимиз учун суюлтирилган газдан фойдаланяпмиз. Харид учун ИД-карта берилган. Алоқа хизмати яхши. Ана шу карта орқали газни харид қиламиз. Баракат топишсин. Ёғингарчилик фаслларида ҳам 40-45 кунгача бўлган муддатда суюлтирилган газ етказилмоқда.  

Қиёфаси тубдан ўзгараётган массивга келиб, одамларнинг бугунги турмушлари билан қизиқсангиз, чекка ҳудуд аҳолисининг ҳаётидан рози бўлиб яшаётгани акс этган бундай илиқ, самимий фикрларни бошқа маҳаллалардан ҳам эшитасиз. Ёзу баҳорни ҳам, қишли-қировли кунларни ҳам бирдек хотиржам ўтказиш учун яратилган барча қулайликлардан мамнун эканини ҳис этасиз. Буларнинг барчаси инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизнинг олис, чекка ҳудудларида ҳам одамларнинг муносиб турмуш кечириши, осуда, тўкин яшаши учун кўрсатилаётган беқиёс ғамхўрликларнинг амалдаги ифодасидир.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишда ҳеч ким ўчоққа олов ёқиб, ош пиширмайди, чой қайнатмайди