Юртимиздаги ҳар бир ҳудуд ўз деҳқончилик анъаналари, ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Мисол учун, Олтиариқ бодринг ва узумлари, Риштон қандак ўриги, Қува анори билан машҳур. Бешариқ туманининг Андархон қишлоғи эса куз-қиш ойларида қовун сақлаш анъанаси билан эътиборга тушган.

Фарғона вилоятининг энг чекка Тожикистон билан чегарадош қишлоғига кираверишдаёқ бунга амин бўласиз. Атайлабми ёки беихтиёр қишлоқ номи ёзилган йўл белгиси ёнгинасига қатор қилиб қовунларни илиб қўйишган.  

Айни кунларда андархонликларнинг қўли қўлига тегмайди: кечки қовунларга махсус мослама – қовғадан тўр тўқиб, осиб сақлашга тайёрлаш ишлари авжида.  

Миришкор деҳқон Шодибой Жумабоев хонадонига кириб борганимизда барча оила аъзоларини иш устида учратдик. Ҳовли саҳнини тўлдирган турли навдаги қовунларнинг ёқимли ифори, келин-қизларнинг моҳирона ҳаракат қилиб, қовунни қовғага солиши, махсус омборхоналар шифтига қадар ходаларга осиб қўйилган минглаб қовунлар...  

– Қирқ йилдан буён қовун-тарвуз экаман. Қишлоғимиз одамлари эрта баҳордан кузга қадар деҳқончилик қилиш учун Жиззах ёки Сирдарёга жўнаб кетишади. Бу йил ўзимиз ўн гектар ерга деҳқончилик қилдик, – дейди Шодибой ака. – Эртаки навларни ёз бўйи сотиб тугатдик. Кечки қовунларни йиғиштириб, уйга олиб келамиз ва шундай усулда қиш учун сақлаймиз. Бу йил 15 машина – 30 минг донадан ортиқ қовунни қиш учун ғамладик. Қишнинг совуқ-иссиқ келишига қараб, март-апрель, ҳатто май ойигача етказамиз.    

[gallery-20076]

Унинг айтишича, маҳаллий деҳқонлар томонидан “Гулоби”, “Бедана тўр”, “Умрбоқи”, “Кампир чаноқ”, “Тулки тумшуқ” деб номланган қовун навлари ширин таъми ва узоқ вақт сақлашга қулайлиги билан ажралиб туради. Янаги йил учун уруғларни ҳам ўзлари етиштириб, саралаб олишади. “Ҳаммаси меҳнатга боғлиқ. Қовунчилик орқасидан тўйлар қиляпмиз, иморатлар соляпмиз, машина олдик”, – дейди у.  

Ёз ичи деҳқончилик билан машғул бўлган қишлоқ одамлари куз-қишда ҳам тиним билмайди. Қовунни қовғага бойлаб илиш, сақланаётган ҳосилни тинимсиз назорат қилиш, харидорларга етказиб бериш, бозорларга олиб чиқиб сотишнинг ўзи бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, қишлоқда бекорчи одамни учратиш мушкул.  

– Қишлоғимизда 903 та хонадон бор. 500 дан ортиғи шу иш билан шуғулланади. Ҳар бир оила 150 тонна атрофида қовун етиштириб, қиш учун сақлайди. Бу маҳалламиздан йилига камида 75 минг тонна қовун экспорт қилинади дегани. Тожикистон ва Қирғизистондан, бу ёғи Андижон-у Намангандан келиб олиб кетишади. Бунинг даромади ҳам яхши, ҳар бир оила мавсумда 200-250 миллион сўмлик қовун сотади, – дейди “Андархон” МФЙ раиси Сайдали Бобоқулов.  

Хонадон бекаси Маликахон ая тилёрар қовунни кесиб, олдимизга қўяди. “Ўзим қўшни қишлоқдан келин бўлиб тушганман. Шу оилага келиб қовунчиликни ўргандим. Ҳар куни эрталаб қовунхоналарни айланиб чиқаман, “гул урган”, заха еган, чиришни бошлаганларини ажратиб оламан. Агар бир-бирига тегса, ёнидагини ҳам чиритади, шунинг учун ҳам алоҳида-алоҳида қилиб илинади-да”, дейди у.  

Қишлоқ аёллари қишда ишсиз қолмайди, бир жуфт қовунни қовғага бойлашга минг сўм ҳақ тўланади. Бир киши кун давомида 500-600 та қовунни қўлдан ўтказади. Бир ёғи ҳангомалашиб, лапар-қўшиқлар айтиб, вақтни чоғ ўтказишади. Кайвониларнинг айтишича, андархонликлар минг йиллардан буён қовунчилик билан шуғулланади. “Бир мева бор – ҳам ўзим ейман, ҳам мол-қўйим, ҳам товуқларим тўяди” деган топишмоқ шу ерликлар тилидан айтилган бўлса, не ажаб.  

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андархон қовунларидан бир татиб кўринг