Томорқа – иш билганга битмас-туганмас хазинадир. Тошкент вилоятининг Пискент тумани деҳқончилик учун қулай ҳудуд ҳисобланади. Ҳар бир маҳалла бирор-бир маҳсулотга ихтисослашган. “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бу ерда аллақачон йўлга қўйилган. Масалан, 500 дан ортиқ хонадони бўлган “Мингтепа” маҳалласининг қишлоқ хўжалигидаги драйвер соҳаси узумчиликдир. Томорқа эгаларининг тасарруфида 144 гектар унумдор ер майдони мавжуд ва бу имкониятдан улар тўлақонли фойдаланиб келмоқда. Шу боис бу ерлар ишсизликдан ҳоли ҳудуд ҳисобланади.

Шу маҳалланинг файзли хонадони соҳиби Умаржон Арсланов 75 ёшда. Ота ёшлигидан узумчилик ҳадисини боболаридан ўрганган, кейинчалик соҳа сирларини ўз фарзандлари ва маҳалла-кўйга улашган. Отахон ўзининг йиллар давомида тўплаган тажрибасидан келиб чиқиб, гарчи селекционер олим бўлмасада янги нав яратди. Икки фарзанди 25 сотох ерда меҳнат қилиб, ушбу навларни кўпайтиришди ва  мана шу файзли хонадонни кўтаришди, оиланинг  бюджетини тўлдириб келишмоқда.  

Эътиборли томони хонадон соҳиблари ўз томорқасидан 5 марта ҳосил оладилар. Масалан, эрта баҳорда исмалоқ ва гулкарам, кейин узум барглари, сўнгра узумнинг мевалари, кеч кузда узум кўчати ва гулкарам. Буларнинг барчаси маҳалладан тадбиркорлар томонидан сотиб олинади. Узум барглари ҳар 50 донаси 5 минг сўмдан 15 минг сўмгача йиғилади, сўнгра Қозоғистон, Россия ва хаттоки Туркия давлатигаям экспорт қилинар экан. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0YdiNyGvH6A" title="Tomorqasidan xazina topgan xonadon" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ана шундай тўкис хонадонлар сафини кўпайтириш мақсадида Тошкент вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан хонадонларнинг имкониятлари ўрганиб чиқилиб, камбағалликни камайтириш чоралари кўрилмоқда. Масалан, “Лола ариқ” маҳалласида 15та хонадон ўрганилганда 2таси кам таъминланган оила эканлиги аниқланди. Улардан бири Расул Саҳиевлар хонадони. Фермерлар кенгаши томонидан уларнинг томорқа ерлари ҳайдалиб, тўқсонбости экинларидан кашнич уруғи сепиб берилди. 

Халқимизда “меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик” деб бежизга айтилмаган. Бугун томорқасида меҳнат қилиб, шарафланаётган, рўзғорининг тўкислигини таъминлаётган оилалар сони ошмоқда. Тўйлар қилиб, иморатлар қураётганлари ҳам кўпаяпти. Чунки, томорқада пешона тери туфайли баракали даромад ҳосил бўлади ва у албатта битмас-туганмас хазинадир. 

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Томорқасидан хазина топган хонадон (+видео)