Фарғонадаги тарихий ёдгорликлардан бири Норбўтабий мадрасаси Қўқон хони Норбўтабий ҳукмронлиги даври (XVIII аср охири)да қурилган. Халқ орасида Мадрасаи Мир жоме масжиди номи билан ҳам юритилади.

Норбўтабий мадрасаси Қўқон шаҳридаги Чорсу майдони яқинида барпо этилган. Бир қаватли, ҳовлили, тўғри тўртбурчак тарҳли ва 4 бурчагига минора-гулдасталар ишланган. Ҳовли атрофида қатор равоқли ҳужралар жойлашган. Пештоқи шимолга қараган. Миёнсаройнинг 2 тарафида пештоқ бўйлаб туташган гумбазли масжид ва 12 та деразали дарсхона мавжуд. Мадраса пишиқ ғиштдан қурилган, хоналар ичи ганчсувоқ қилинган. Масжиднинг гумбаз ости шарафа(ёки ички юмалоқ майдон)си ва меҳробининг юлдузсимон безаклари серҳашам кўринади. Эшиклари гириҳ нақшлар билан безатилган, ички қисмида эса ўймакори исломий нақш қўлланилган. Норбўтабий мадрасасининг ташқи кўриниши Бухоро меъморлик мактаби услубига хосдир.

[gallery-20074]

Норбўтабий Қўқон хонлигининг бешинчи хони бўлиб, у учинчи хон Абдукаримбийнинг набирасидир. Норбўтабий Қўқонга хон бўлганидан сўнг мадраса қурилиши бошланиб, 1798 йилда тўлиқ битказилган.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норбўтабий мадрасасидан фоторепортаж