Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий давлатлар Парламент Ассамблеяси миссияси вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда миссия вакиллари Ўзбекистонда сайлов адолатлилик, очиқлик, демократик принциплар асосида ўтганини таъкидлади. Шунингдек, сайлов жараёнларини кузатиш учун 850дан ортиқ халқаро кузатувчилар аккредитация қилингани, бу сиёсий жараёнларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлашда муҳим экани айтиб ўтилди.
Миссия вакиллари сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказгани, партияларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ишлари билан яқиндан танишганини қайд этиб ўтишди.
[gallery-20072]
Ўзбекистон Республикасида ўтган сайлов натижалари мамлакат келажаги учун хайрли ва янги марраларга хизмат қилишига ишонч билдиришди.
<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/YHBZBXxJ7P8" title="Xalqaro kuzatuvchilar ishtirokida brifing" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Брифингнинг тўлиқ шаклини қуйидаги видеоҳавола орқали кўриш мумкин.
Муҳтарама Комилова,
Аслиддин Алижонов (сурат), Ёқуб Мелибоев (видео), ЎзА