Беларусь Республикаси ва Россия иттифоқи парламент ассамблеяси раиси ўринбосари Сергей Хоменко Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳридаги сайлов участкаларида бўлиб, фуқаролар овоз беришда юқори фаоллик кўрсатганини қайд этди, деб хабар тарқатди “Спутник” агентлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Парламент ассамблеяси делегацияси – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси таркибидан ўрин олган Хоменко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини бевосита кузатиб борган. У айниқса ёшлар фаоллигини алоҳида қайд этган.
– Халқаро кузатувчи Ўзбекистон Республикаси парламентига янги сайланган депутатлар Беларусь парламенти билан ҳамкорликни давом эттиришига ишонч билдирди, – дея хулоса қилинган хабарда.