Мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омилларидан биридир. Ички туризм нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик, маданий алмашувлар юртимизни сайёҳлар учун жозибадор манзилга айлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Флорида штатининг Маями шаҳрида бўлиб турибди. Юртимиз вакиллари World Travel EXPO” (WTE-Miami) халқаро саёҳат ва туризм кўргазмасида иштироки доирасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини халқаро майдонларда кенг тарғиб қилиш ва туристик оқимни ошириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида қатор учрашувлар ўтказди, дейилади туризм қўмитаси маълумотида.

Хусусан, Марказий Америка туризм агентлиги (CATA)нинг маркетинг ва реклама координатори Карина Канто билан учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини CATA имкониятларидан фойдаланган ҳолда АҚШ ва Лотин Америкаси давлатларида кенг тарғиб қилиш, хабардорлигини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.  

“CAMACOL” Туризм қўмитаси (АҚШ Лотин савдо палатаси) Президенти Хосе Джо Чи ҳамда Бош директори ва раиси Хайме Рохас билан учрашувда Ўзбекистон туроператорлари ва CAMACOL аъзолари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, АҚШ ва Лотин Америкасидаги етакчи испан ОАВ вакиллари ва саёҳат блогерлари учун Ўзбекистонга танишув саёҳатларини ташкил этиш ҳамда CAMACOL аъзолари орасида йиллик учрашувлар, конференциялар, форумлар ўтказиш учун ягона МИCЭ манзили сифатида танитишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди.  

“Kotus Wellness” компанияси асосчиси ва директори Довиле Каспариене билан учрашув доирасида барқарор яшил туризмни ривожлантириш, “Kotus Wellness” расмий саҳифаси ва ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон нуфузини илгари суриш ва “яшил” туристик маршрутлар ишлаб чиқиш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Global Child “Travel & Purpose” маркетинг бўйича директори Мануэл Клементе билан Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маданий мероси, гастрономияси ва ҳаёти ҳақида сериаллар тасвирга олиш, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг йирик платформаларида Ўзбекистон ҳақидаги видеороликларни эфирга узатишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

“INK Global” компанияси Стратегик медиа ҳамкорлик бўйича директори Андрес Моралес билан учрашувда Ўзбекистон туризм салоҳиятини “ИНК Глобал” платформаларида мақсадли ва рақамли тарғиб қилиш, сифатли контентлар ишлаб чиқиш орқали АҚШ ва Лотин Америкаси сайёҳларини республикага жалб қилишда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. 

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон мазкур “WTE-Miami” кўргазмасида илк бор иштирок этиши орқали юзлаб ташриф буюрувчиларни ўзига жалб этди ва мутахассисларнинг фикрига кўра энг жозибали ва динамик павильон деб топилди.  

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишда халқаро ҳамкорлик муҳим масала