Покистон Марказий сайлов комиссияси раиси Султон Муҳаммад бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистон МСКга ташриф буюрди.

Учрашув чоғида МСК раиси З.Низомхўжаев томонидан Сайлов кодексига киритилган ўзгаришлар, жумладан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш, яъни мажоритар ва пропорционал тизим асосида кечаётгани, миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизимининг афзаллиги ва имкониятлари, сайлов комиссиялари аъзолари малакасини ошириш Концепцияси асосида барча даражадаги сайлов иштирокчилари билими ва кўникмаси оширилгани таъкидланди.

Суҳбат давомида, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги азалий алоқалар сўнгги йилларда янада ривожлангани ва бу келгусида ҳам изчил давом эттирилиши зарурлиги қайд этилди.

Меҳмонлар мазкур ўта муҳим сиёсий жараёнда халқ манфаати биринчи ўринга қўйилгани ва энг муҳими буни фуқароларимиз яхши англаб етаётгани, сайловда фаол бўлишга интилаётганини кўришдан мамнунликлрини билдирди.

Мусулмон Зиё,

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон МСК раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди