Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов жараёнини халқаро кузатувчилар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари бевосита кузатиб бормоқда.  

Халқаро кузатувчилардан бири – Ҳиндистондаги “Mount Abu Public School” компанияси раҳбари Жиоти Арора ўз фикрларини билдирди.  

– Ўзбекистоннинг сайловларни ташкил этиш  тажрибасидан ўрнак олса арзийди. Олдин ҳам мамлакатингизга келганман ва сайловларни бевосита кузатганман. Нафақат сайловчилар, балки кузатувчиларга ҳам барча зарур шароит, ахборот маълумотлари тўлиқ таъминлаб берилади.  

Халқ ҳам шунга яраша сайловларда фаоллик кўрсатади. Кўплаб сайлов участкаларида бўлдим. Барчасида бир хил шароит яратилган, юқори даражадаги тайёргарлик кўрилган. 

Сайловнинг муҳим шарти бўлган эркин овоз бериш масаласи ҳам тўлиқ таъминланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Демак, бугун сайлов тўлиқ демократик талаблар асосида ўтмоқда.  

Норгул Абдураимова,

Носир Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиоти Арора: Ўзбекистондаги сайловларни ташкил этиш тажрибасидан ўрнак олса арзийди