Марказий сайлов комиссиясида халқаро кузатувчилар миссияси аъзолари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда.
Бугун Раиси Зайниддин Низомхўжаев раҳбарлигидаги мамлакатимиз МСК жамоаси Туркманистон Марказий сайлов комиссияси Раиси Гулмурат Мурадов бошчилигидаги делегация билан ҳам учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида бу йилги депутатлик сайлови мутлақо ўзгача руҳда, қолаверса шаффофликка таянилган тизим асосида кечаётгани таъкидланди.
Суҳбат давомида меҳмонлар сайлов жараёнидаги бевосита иштирокдан мамнунликларини қайд этди.
Икки қардош халқнинг ўзаро муносабати сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётганига урғу берилди. Келажакда умумий саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириб, мулоқот ва амалий ишлар самарадорлигини оширишга келишиб олинди.
ЎзА