Бугун мамлакатимизда ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови Наманган вилоятида ҳам қизғин давом этмоқда. Мазкур муҳим сиёсий жараёнларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва масъул ходимлар ҳам қатнашмоқда.

Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги 60-сонли умумтаълим мактаби биносида жойлашган 119-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда ўзи муносиб деб кўрган номзодлар учун овоз берди. Фуқароларни сайлов жараёнларида фаол ва ташаббускорликка чорлади.

Мазкур участкада Тинчлик маҳалласида истиқомат қилувчи 2 минг 900 нафар сайловчи электрон платформа орқали рўйхатга олинган бўлиб, шулардан 50 фоизи соат 14:00 ҳолатига кўра конституцион ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланди.  

Участка сайлов комиссияси раиси Марғуба Режаббоеванинг маълум қилишича, сайловда биринчи маротаба сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларнинг сайловдаги иштирокида юксак уюшқоқлик кўзга ташланмоқда. Хусусан, 18 ёшга тўлган 67 нафар ёш сайловчининг аксарияти овоз беришга улгурди.

Бундан ташқари ўн бир нафар комиссия аъзоси томонидан маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходими билан биргаликда жисмоний имконияти чекланган, ногиронлиги бор 12 нафар фуқаро, уйида ётиб қолган тўрт нафар бемор ҳамда олти нафар кўзи ожиз сайловчининг хонадонларига кўчма сайлов қутиларини олиб бориш режалаштирилган.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким сайловда иштирок этди