Бугун мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайлов нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам муҳим воқеадир. Хусусан, Озарбайжонда парламент сайловида иштирок этишга тайёр 325 нафар Ўзбекистон фуқароси рўйхатдан ўтган. Улар учун барча шароитлар яратилган. Бокуда элчимиз Баҳром Ашрафхонов бошчилигида сайлов комиссияси ишламоқда. Шунингдек, ушбу мамлакат депутатлари ҳам сайловни кузатиб боряпти.

Озарбайжон Матбуот кенгаши аъзоси Гаджибей Гейдарли ўзбек халқига ўз юрти барқарорлиги ва тараққиёти йўлида онгли танлов қилиш имконини берувчи сайлов демократик, шаффоф руҳда ўтишига ишонч билдирди.

Дўст ва қардош давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда. Бунда халқаро тадбирлар, расмий ташрифларда мунтазам учрашиб турадиган Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг яқин муносабати муҳим роль ўйнамоқда.

Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган 160 дан зиёд ҳужжат, жумладан Стратегик шерикликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация узоқ муддатли муносабатлар бугунги воқеликка мос равишда ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратган. Бу жараён нафақат икки мамлакат, балки бутун турк олами ривожига хизмат қилади.

Азиза Алимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжонда 325 нафар Ўзбекистон фуқароси овоз беради