
Мамлакатимиздаги бугунги сиёсий жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида маҳаллий ва хорижий журналистлар томонидан кенг ёритилмоқда.
Нидерландиянинг “Diplomat Magazine” журнали муҳаррири Рой Лие Атжам Ўзбекистонда ўтказилаётган сайлов ҳақида ЎзА мухбирига интервью берди.
— Очиғини айтиш керак, юртингиздаги ушбу сайловда иштирок этаётганимдан хурсандман. Мен Ўзбекистонда кўп бор бўлганман ва бу ерда ташкил этилган халқаро тадбирларда иштирок этганман.

Бу галги сайлов бутунлай бошқача руҳда ўтмоқда. Сайловни демократик тамойиллар асосида ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилганини сайлов участкалари билан танишиш чоғида янада аниқроқ англадим. Сайлов жараёнлари IT соҳаси билан уйғунлашгани, электрон овоз бериш тизимлари жорий этилгани ва бу вазифаларнинг деярли барчаси электрон усуллар билан амалга оширилаётгани диққатимни тортди.
Шу ўринда айтиш керакки, бу сайловнинг ўз юртимдаги сайловлардан анча фарқи бор. Сизларда жараёнлар электрон тизим орқали бажарилмоқда. Бизда эса сайловнинг иш тартиби тўлиқ қоғоз асосида олиб борилади.

Умуман олганда, Янги Ўзбекистон ривожида бугунги сиёсий жараённинг аҳамияти беқиёс.
Насиба Зиёдуллаева,
Рустам Назарматов (сурат),
ЎзА