Фарғона вилоятида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларига сайловлар қизғин давом этмоқда.
Йигирмага яқин халқаро кузатувчилар сайлов жараёнлари, сайлов участкаларида овоз беришни ташкил этиш учун яратилган имкониятлар билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқда. Ҳар бир сайлов участкасида сайловчилар учун барча қулайликлар яратилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги 88-сайлов участкасида ўзи муносиб билган номзод учун овоз берди.
Мазкур сайлов участкасида 2754 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 37 нафари илк бор овоз берувчи ёшлардир.
М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА