Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови Жиззах вилоятидаги 553 та сайлов участкасида қизғин давом этмоқда.

Жиззах шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида тузилган 44-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёнларида шаҳар аҳолиси фаоллик билан иштирок этмоқда.  

Ушбу сайлов участкасига кўп минг сонли фуқаролар қатори Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев оила аъзолари билан биргаликда бориб, ўзи муносиб деб топган Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларга  овоз берди.

[gallery-20039]

– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юртимиз тараққиёти, фуқароларимиз фаровонлигини белгилаб берадиган жуда ҳам муҳим сиёсий жараён эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим, – деди Эргаш Салиев. – Мазкур сайловда иштирок этиш билан Конституциямизда белгилаб қўйилган фуқаролик бурчимизни адо этган бўламиз.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/AAxpH9iZTyI" title="Jizzax viloyati hokimi ovoz berdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат, видео),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилояти ҳокими овоз берди (+видео)