Ватанимиз тарихидаги 27 октябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1083 йил (бундан 941 йил олдин) – Маҳмуд Кошғарий ўзининг “Девону луғотит турк” (“Туркий сўзлар девони”) асарининг охирги таҳририни тамомлади. Мазкур асар 1072–1083 йилларда араб тилида ёзилган. Муаллиф: “Китоб ҳижрий 464 йил жумодул-аввал бошлари (милодий 1072 йил)да бошланди ва тўрт карра ёзилган (кўчирилган)дан ва тузатилгандан сўнг 466 йил жумодул-охирнинг ўн иккинчи куни (милодий 1074 йилда) битирилди”, – деб кўрсатган. Кейинчалик асар яна таҳрирланган.   

Бизгача “Девону луғотит турк” асарининг биргина қўлёзма нусхаси етиб келган. У 1914 йилда Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида топилган, ҳозир Истанбулда сақланади. Асарнинг топилиш тарихи ҳақида географ олим, профессор Ҳамидулла Ҳасанов ўзининг “Маҳмуд Кошғарий” номли асарида шундай ёзади: “...бева хотин пулга муҳтож бўлиб, китобфуруш дўконига эски қўлёзмани кўрсатди: “Марҳум (эрим) айтган эдилар, агар қийналиб қолсанггина шу китобни сотгин, лекин 30 лирадан кам бўлмасин”.   

Аммо китобфуруш бунчалик қимматга олгиси келмади ва “китоб дўконда тура турсин, харидор чиқса, пулини оларсиз”, деб жавоб қилди. Кунлар ўтди, харидорлар келди, биронтаси ҳам шу “эски қоғозлар”ни 30 лирага олгиси келмади. Ниҳоят, диёрбакирлик кекса китоб мухлисларидан Али Амирий (1857–1924) афанди дўконга келиб қолди... Али Амирий бу кўримсиз қўлёзмани бир-икки варақлаб чиқди-ю, аммо олишга пули йўқ эди. Кўчадан ўтиб кетаётган бир дўстини тўхтатиб, ундан қарз олди.   

Қўлёзмани олиб кетгач, Али Амирий бир неча кун, эрта-ю кеч уни варақлаб, ундан кўзини уза олмас эди. “Китоб олдим, уйга келдим, емак-ичмакни унутдим. Бу китобга ҳақиқий қиймат берилмак лозим бўлса, жаҳоннинг хазиналари кифоя қилмас”. Ахир, бу тамомила янги бир асар – Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” деган ажойиб дурдонаси бўлиб чиқди”.   

1449 йил (бундан 575 йил олдин) – ҳижрий 853 йил рамазон ойининг ўнинчи куни (милодий 1449 йил 27 октябр)да Мирзо Улуғбек фожиали ҳалок бўлди. Аммо айрим манбаларда бу фожиали ҳалокатнинг 853 йил рамазон ойининг саккизинчи куни (1449 йил 25 октябрь)да содир бўлгани қайд этилган.   

Ўғли Абдулатиф қўшини билан бўлган жангда енгилгач Мирзо Улуғбек фарзандига таслим бўлишга мажбур бўлади. Кейинчалик Улуғбек Ҳаж сафарига чиқади. Абдулатиф отасининг сафарига ўзининг содиқ хизматкорларидан бири – ҳожи Муҳаммад Хисравни ҳам қўшиб юборади. Амалга ошмаган ушбу сафар бошидаги машъум фожеа қандай юз берганини ўша фожеа тепасида бўлган ҳожи Муҳаммад Хисрав истеъдодли тарихчи олим Мирхондга батафсил ҳикоя қилиб берган. Мирхонд эса бу машъум ҳодисани ўзининг “Равзат ус-сафо” номли китобида батафсил ёзиб қолдирган.   

Мирхонднинг хабар беришича, “Аббос Улуғбек жанобларининг қўлларини боғлаб, ташқарига судраб олиб чиқди ва машъала ўрнатилғон дарахт остига олуб боруб тиз чўктирди ва ул бесаодат қиличини ғилофидин суғирди ва ул одил ва олим подшоҳнинг бошини танидин жудо этди. Биз эрсак аввал уйнинг теварак-атрофиға беркиниб ётдик, сўнг барчамиз Самарқандға қайтдик”.   

Тарихчи олим Амриддин Бердимуродовнинг қайд этишича, Самарқанддаги Амир Темур мақбарасида жойлашган Улуғбекнинг қабртошида қуйидаги сўзлар битилган:   

“Бу нурли қабр, шаҳиднинг олий макони, бу хушбўй боғ ва юксак турбат ул подшоҳнинг оромгоҳидирки, унинг бунда бўлуви туфайли жаннат боғи мусаффо ва бўстони бахтиёрдир. У марҳум султон, халифат қувончн, дунё ва дин кўмакчиси, оромгоҳига Аллоҳ нур ёғдирсин. Улуғбек султондирки, у 796 ҳижрий (1394 милодий) йилда Султония шаҳрида туғилди ва 810 ҳижрий (1408 милодий) йилнинг зулҳижжа ойида Самарқанд дор ул-амонида хилофат мустақиллигига эришди. Ва Аллоҳнинг иродаси ила “ҳар ким буюрилганича сузади” дейилганидек, унинг ҳаёти муддати ниҳоясига етгач, ва қазову вақти келгач, ўғли қарши чиқиб, ханжар тиғини унга урди ва натижада шаҳид бўлиб, бағишлагувчи ва шафқатли Аллоҳ томон йўл олди. Бу ҳодиса наби ҳижратининг 853 йили рамазон ойининг ўнинчи куни содир бўлди”.   

1841 йил (бундан 183 йил олдин) – Хива хони Оллоқулихон Ниёзбой бошчилигида 16 кишидан иборат ўз элчиларини Россияга жўнатди. Улар 1842 йил 10 мартда Петербургга етиб бордилар. Элчиларни Россия императори Николай I қабул қилди.   

1920 йил (бундан 104 йил олдин) – тарихчи Ҳ.Жўраевнинг маълумот беришича, Бухоро Халқ Совет Республикасида Халқ маориф нозирлиги (вазирлиги) қошида кутубхона бўлими очилди. Мазкур бўлим Бухоро Халқ Совет Республикасининг бошқа шаҳар ва қишлоқларидан йиғиб келинадиган китоблар муҳофазаси билан шуғулланган.   

Бўлимнинг мутасаддилари тугатилган ташкилотларнинг кутубхоналарини, давлат тасарруфига ўтган шахсий китоблар мажмуаси (масалан, амир ва девонбеги фондидаги китоблар)ни муҳофаза қилишни таъминлаган. Биргина қозикалоннинг ўзидан 2000 та китоб олиниб, уларнинг 25 фоизи қўлёзма бўлган. Қўлёзмаларнинг таркиби турлича бўлиб, уларнинг ичидаги энг қадимий қўлёзма чингизийлар ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тегишли бўлган.   

1922 йил (бундан 102 йил олдин) – Самарқанднинг янги газетаси “Зарафшон”нинг биринчи сони Ғози Юнус муҳаррирлигида чиқди. Газета ишлари бир қадар йўлга қўйилгач, 14-сони чиқарилгандан кейин, Ғози Юнус Тошкентга қайтди.   

2006 йил (бундан 18 йил олдин) – Қарши шаҳрининг 2700 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлди. Қарши Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлиб, у турли даврларда Боло, Нашеболо, Нахшаб, Насаф, номлари билан юритилиб, XIV асрдан Қарши деб атала бошлаган.   

Қашқадарё воҳасидаги дастлабки шаҳар “Нахшаб” (сув обод қилган, сув нақш берган манзил) номи билан милоддан аввалги VII асрда – бундан қарийб 2700 йил олдин Ерқўрғон ўрнида вужудга келиб, унинг атрофи қалъа девори билан ўраб олинган. Ушбу қалъа деворларининг қолдиқлари археологлар томонидан 1999 йилда ўрганилган.   

2020 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.   

2023 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.   

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кун тарихи: “Девону луғотит турк”нинг бизгача етиб келган ягона қўлёзмаси қандай топилган?