Бугун, 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни. Бу сана мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Зеро, юртимиз осойишталиги, халқимиз хотиржамлиги йўлида туну кун хизматда турадиган соҳа ходимларининг меҳнати эътирофга муносиб.

Куни кеча давлатимиз раҳбари “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳам бежиз эмас.  

Байрам муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти масъул ходими Шерзод Тошхонов билан суҳбатлашдик:  

– 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Жамоат хавфсизлиги билан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Жамоат тартибини сақлаш ва Пробация хизматлари бирлаштирилиб, ягона Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил қилинди.  

Мазкур фармонга кўра, 2025 йил якунига қадар жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштиришни 90 фоизга етказиш орқали тизим фаолиятида инсон омилини минималлаштириш асосий вазифа сифатида белгиланди. Бугунги кунда департаментда 71 та ахборот тизими ва модуллари ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 50 таси якунланиб, фойдаланишга топширилган бўлса, 21 таси синов тариқасида тестдан ўтказилмоқда.  

Булар қаторида, “Е-жамоат хавфсизлиги”, “Е-ижтимоий вазият”, “Ўзфейс”, 39 модулдан иборат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона ахборотлаштирилган тизими, 5 та модулдан иборат ягона пробация тизими, 6 та модулдан иборат ягона жамоат тартибини сақлаш тизими ва 14 та модулдан иборат ягона ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларини алоҳида қайд этиш лозим.  

Мазкур тизимларга 43 вазирлик, идора ва ташкилотнинг 77  ахборот тизими ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 25 ахборот тизими интеграция қилинган.  

Президентимиз фармонига асосан биз даставвал рақамлаштириш борасидаги вазифаларни бажариш ва назорат қилиш учун 3 та марказ ва 1 та бўлинма ташкил қилиб, тўлиқ жамлаш ва ўқитиш орқали кадрлар масаласини ҳал қилдик. Ушбу Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказида 10 та тезкор гуруҳ ташкил этилган бўлиб, уларнинг вазифалари белгилаб берилган.  

Бундан ташқари, жамоат хавфсизлиги департаментининг 4 соҳавий хизмати марказий аппаратлари ва унинг қуйи тузилмаларида хизмат олиб бораётган ходимлар фаолиятини баҳолашнинг “KPI” электрон тизимлари ишлаб чиқилди.  

Жумладан, профилактика инспекторлари фаолиятини баҳолашда мазкур ахборот тизими орқали Республика бўйича хизматга чиққан, таътилда  бўлган, хизмат сафарига жалб этилган ва бемор ходимлар сони, вакант лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, профилактика инспекторлари иш натижалари ҳақидаги маълумотлар интеграция қилиш орқали олинади. Натижада қоғозбозликдан воз кечилиб, инсон омили аралашувининг олди олинмоқда.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/h6TWYICtpMU?si=UyMUNcOufn_cMZNi" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Н.Абдураимова,  

Ё.Мелибоев (видео),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштириш 90 фоизга етказилади