Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг сержантлар таркибида контракт асосида хизмат қилаётган олий маълумотли ҳарбий хизматчиларнинг битирувчиларига офицерлик унвони топширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда билим юрти масъуллари, битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди. Дастлаб Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юрти раҳбари жанговар сафларга қўшилаётган битирувчиларни қутлар экан, Ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилишда уларга букилмас ирода, муваффақият тилади.  

Битирувчилар бир ярим ой давомида замон талаблари ва стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув дастури бўйича энг илғор педагогик, ахборот-коммуникация технологияларидан, моделлаштириш ва симуляция воситаларидан фойдаланган ҳолда қўшинларни бошқариш, мураккаб қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани қўллаш каби бир неча йўналишларда сабоқ олди.  

Тадбирда, миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлик даражаси, мамлакатимиз хавфсизлигига рахна соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши тура олиш қудрати унинг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан қанчалик таъминланганидан ташқари бевосита унинг таркибида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг юқори билими ва тажрибасига ҳам боғлиқлиги алоҳида таъкидланди.  

Шундан сўнг мудофаа вазири ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруқлари ўқиб эшиттирилди ва битирувчиларга тантанали равишда сертификат ва “лейтенант” ҳарбий унвони топширилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Офицерлик унвони муборак бўлсин