Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион дарахт ва бута экиб, яшилликни 2030 йилгача 30 фоизга етказиш бўйича марра олинган. 2020 йилда яшиллик даражаси 8 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 12 фоиз. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди.

Жорий йил баҳорида 138 миллион дона кўчат экилгани, йил бошидан 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, 257 та “вазирлик” ва “ҳокимлик” боғлари барпо қилингани таъкидланди.

Шу йилдан бошлаб йўл, дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер 10 минг аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун ижарага берилди. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида бюджетдан 49 миллиард сўм берилиб, маҳаллаларда 215 та янги боғ яратилмоқда.

Ўзбекистоннинг бу борадаги ишларини Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижроия органи ҳам алоҳида эътироф этди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимизда яшилликни 2030 йилгача 30 фоизга етказиш бўйича марра олинган