Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Германия давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерерни қабул қилди.

Учрашувда воҳанинг савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, таълим, миграция ва бошқа соҳаларида Германия давлати билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида атрофлича фикр алмашилди. Самимий мулоқот чоғида Германия ва Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, маданий, савдо ва инвестициявий алоқаларини янада кенгайтириш имконияти мавжудлиги қайд этилди. Шунингдек, Германия компаниялари билан энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги, миграция ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Германия давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Ҳутерер Сурхондарё вилоятига сафари доирасида “Термиз” эркин иқтисодий савдо зонаси раҳбарлари билан учрашув ўтказиши, “Termez Cargo Centre” халқаро транспорт-логистика маркази ва Германиянинг KfW банки молиявий кўмагида Термиз шаҳри ҳамда туман марказларини ривожлантириш лойиҳаси билан танишиши ҳам режалаштирилган.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия элчиси Сурхондарёда