ФОТОРЕПОРТАЖ
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоаларининг назорат учрашуви бўлиб ўтди.
Виктория Сирота бошчилигидаги қизлар терма жамоасининг якдил ҳаракати туфайли рақиб дарвозасига жавобсиз еттита гол киритилди: Ўзбекистон-Озарбайжон 7:0. Жамоамизнинг голларига Зарина Норбоева (3ʼ, 6ʼ), Лазиза Жумабоева (18ʼ, 23ʼ, 70ʼ) Асалхон Аминжонова (29ʼ) ва Наргиза Маматалиева (90+2ʼ)лар муаллифлик қилди.
[gallery-19857]
Озарбайжон жамоаси билан навбатдаги учрашув 23 октябрь куни бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА