ЖЧ-2026 ҳал қилувчи саралаш босқич 4-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси БАА қарши майдонга тушди.
Тошкентда 30 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, 66-дақиқада меҳмонлар вакили Абдулла Ҳамад майдондан четлатилди. Шундан сўнг майдон эгаларининг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. 70-дақиқада Бобур Абдухолиқов захирадан майдонга тушгач, пеналти ишлади. 11 метрлик нуқтага дастлаб Машарипов яқинлашган бўлса, якунда зарбани Отабек Шукуров йўллаб, стадионни ларзага келтирди – 1:0.
[gallery-19768]
Якунда ушбу натижа ўзгармади ва бош мураббий Сречко Катанецсиз тўп сурган Ўзбекистон миллий жамоаси муҳим ғалабага эришди. Бу БАА устидан Тошкентда қўлга киритилган илк ғалабага айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон 10 очко билан гуруҳда яққол пешқадамга айланиб олди. Вакилларимиз 5-турда 14 ноябр куни Қатар меҳмони бўлади.
ЖЧ-2026 саралаши. 4-тур
Ўзбекистон – БАА – 1:0
Гол: Отабек Шукуров 76
ЎзА