Қашқадарё вилоятидаги муқаддас қадамжолардан бири – Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуаси Қарши шаҳрининг Жайхун кўчасида жойлашган.

584 йилда Макка шаҳрида таваллуд топган Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ислом динини биринчиларидан бўлиб қабул қилган, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг энг буюк саҳобаларидан бўлган. Муҳаммад (с.а.в.) топшириғи билан Абу Убайда ислом динини тарғиб қилиш мақсадида аввал Ҳабашистонга, сўнгра эса Расулуллоҳнинг ўзи билан Мадинага ҳижрат қилган. Шунингдек, унинг фидойилиги ва салоҳиятига қаттиқ ишонган Муҳаммад (с.а.в.) уни сария (ҳарбий гуруҳ)ларга амир (бошчи) сифатида ҳамда махсус топшириқлар билан бошқа жойларга ҳам жўнатар эди.

Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ 639 йили вабо касалига учраб Иорданиянинг Бийсон шаҳрида 55 ёшда вафот этган.  Унинг  мақбараси Иордания пойтахти Аммондан 65 километр узоқликда, Ағвор минтақасида жойлашган.

Шарқ мамлакатлари тарихи, ислом дини, пайғамбарлар тарихини яхши билган соҳибқирон бобомиз Амир Темур 1401 йили ҳозирги Сурия, Иордания, Ливан, Фаластин ерларини ўз ичига олган Шом диёрини забт этганида Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ мақбарасини зиёрат қилади. Мақбарадан у кишининг ҳокларидан олиб, Қарши воҳасига келтиради ва  ушбу рамзий мақбарани барпо қилади.

[gallery-19746]

Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуасини келгуси авлодлар учун талаб даражасида сақлаш ва ундан фойдаланиш мақсадида 2012 йилда мажмуа қайта таъмирланиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Икки ярим гектарга кенгайтирилган мажмуада дарвозахона, таҳоратхона, маъмурий бино, ҳужралар, сағаналар, минора, қудуқ, мақбара, 2 та ҳовуз, 2 та катта айвон, ошхона, омборхона, ёзги дам олиш айвони каби кўплаб янги объектлар барпо қилинди. Юртдошларимиз ва хорижий меҳмонлар учун барча шароитлар яратилди. Ҳозирги кунда мажмуага ҳар ойда икки-уч мингга яқин сайёҳ ташриф буюрмоқда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/30DvliuhnaQ" title="Abu Ubayda ibn al-Jarroh yodgorlik majmuasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат, видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ ёдгорлик мажмуасидан фоторепортаж