Бугунги кунда Ҳомид Жумаевни Шимолий кон бошқармасида меҳнат қилаётган ҳар бир ишчи-ходим яхши танийди. Чунки Ҳомид устоз томонидан қўйилган “5 баҳо” уларнинг катта кон техникаларини бошқаришга ҳуқуқ бериш билан бирга ишонч ҳам беради.

Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорт бошқармаси фойдаланиш бўлимининг 5-сонли Автожамланма ҳайдовчи-устози Ҳомид Жумаев ҳарбий хизматни Россия ўлкасида ўтаб, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудида жойлашган Шимолий кон бошқармаси 1-сонли Автокорхонасида барча турдаги юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси сифатида иш бошлади.  

Меҳнат фаолияти давомида у турли русумдаги техникаларни бошқарди. Кимгадир шогирд бўлди, кимгадир устоз сифатида ҳайдовчилик шунчаки ҳавас эмас, касб эканлигини уқтирди.  

Автомобиль транспорт бошқармасига Австралияда ишлаб чиқарилган “PRO-4” русумли замонавий симулятор олиб келинганида уни кимга бириктириш ҳақида раҳбарият узоқ ўйламади. Маълумки, маъдан ташишда замонавий кон техникалари имкониятидан фойдаланиш алоҳида аҳамиятга эга. Бунда катта маблағлар ҳисобига олинган транспортларни ҳар хил таъсирлардан сақлаш, эҳтиёт қилиш биринчи даражали вазифадир. Бу вазифани ўргатувчи сифатида эса кўплаб маҳоратли ҳайдовчиларга ҳам устозлик қилган Ҳомид акага ишониб топширилди  

– Ишлаб чиқаришда касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, маҳорат ва кўникмаларни ошириб бориш муҳим ўрин эгаллайди, – дейди Ҳомид ака Жумаев. – Бўлажак ҳайдовчиларга улкан кон техникаларни бошқаришни ўргатиш, ҳайдовчиларнинг билим ва кўникмаларини тажриба-синовдан ўтказиш учун ўқув машқхонасида барча шароитлар яратилган. Бу ерда ҳар бир дарс ва синов ҳайдовчи-мураббийлар бошчилигида ахборот-коммуникация технологияларига асосланган.  

Ҳомид ака дарс ўтадиган дарсхонада икки босқичли машғулотларда асосан янги ишга кираётган ёшлар ва иш жараёнида камчиликлар кузатилган ходимлар ўқитилиб, малакаси оширилмоқда. Ҳар ойда назарий ва ҳам амалий машғулотларда 600 нафардан ортиқ тингловчи техникани бошқариш сир-асрорларини пухта ўзлаштирмоқда.  

– 15 йилдан ортиқ “Шарқий” конида “Коматцу” русумли оғир юк машинасини бошқараман, – дейди ҳайдовчилардан бири Бўрижон Эргашев. – Бу автосамосвалларни бошқариш осонмас. Унга катта маҳорат ва тажриба керак. Қисмларга бўлиб олиб келинган автосамосваллар қўл меҳнати билан йиғилади. Бу техникалар эҳтиёт қисмларининг энг енгили 3,5 тонна, энг оғири эса кузов қисми бўлиб, 23 тоннадан ошади. Ушбу оғир юк машиналарини бошқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш сир-асрорларини эса устозим Ҳомид акадан ўрганганман.  

Албатта, ишни тўғри ташкил этиш, техникалардан оқилона фойдаланиш, инновация ва рационализаторлик ишланмаларини фаолиятга кенг жорий қилиш эришилаётган барча ютуқлар омили бўляпти. Бундай имкониятлар ишчи-ходимларнинг касб малакасини оширишдан ташқари, мавжуд транспорт воситаларини асраб-авайлаш, камчиликларни ўз вақтида бартараф этишга хизмат қилмоқда.  

Ҳозирги кунда Автомобиль транспорт бошқармасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар корхона учун янги имкониятларни яратмоқда ва республика иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.   

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳайдовчилик шунчаки ҳавас эмас, касбдир