
Кипрда самбо бўйича ўспиринлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 12 та медаллар шодасини қўлга киритди.
Кеча жаҳон чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида маҳоратли самбочи ёшларимиз 4 та медалга эга чиқди. Муросасиз беллашувлар сарҳисобига кўра, Озодбек Атаев олтин, Неъматжон Худойберганов ва Ислом Абдузокиров кумуш ва Моҳинур Аралова бронза медалига сазовор бўлди.

Айтиш лозимки, аввалроқ поёнига етган чемпионатнинг ўспиринлар баҳсида спортчиларимиз 8 та медалли бўлишга муваффақ бўлганди.
Кичик жаҳон чемпионати беллашувларини бошқариб боришда Ўзбекистон самбо ассоциацияси ҳакамлар кенгаши раиси Ислом Одилов бош ҳакам, Рустам Одилов ва Ойбек Файзибоев ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Т.Рўзиев, ЎзА