“Аш-Шарқ” нашрида Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ашраф Ходжаевнинг “Ўзбекистон ва Қатар... ошкораликни ошириш ва коррупцияга қарши кураш” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

– Коррупция ҳар қандай жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатадиган асосий таҳдид бўлиб, иқтисодиётга бевосита зарар келтиради, қонун устуворлиги тамойилига путур етказади, аҳолининг ҳукуматга ишончини пасайтиради ва демократик институтлар ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, қонун ижросини мураккаблаштиради, шахс ҳуқуқига дахл қилади.

Ўзбекистон ва Қатар коррупцияга қарши кураш бўйича биргаликда ўзига хос, кучли сиёсат юритиб келмоқда. Бундан кўзланган мақсад мазкур иллат сабабларини бартараф этиш, коррупциядан холи жамиятни қўллаб-қувватловчи ташаббусларни илгари суришга қаратилган самарали тизим яратишдан иборат.

Айни жараёнда Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан соҳадаги ютуқларни тақдирлаш учун тақдим этилган халқаро мукофот муҳим аҳамиятга эга. Ушбу соврин ошкоралик ва ҳалоллик тамойилини илгари суради, халқларимизнинг фаровон келажагига таҳдид солувчи тизимга қарши туради.

Ўтган йил 19 декабрь куни Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ва Шайх Тамим иштирокида еттинчи марта халқаро “Шаҳзода мукофоти” ўз эгаларига топширилди. Нуфузли тадбир 30 га яқин давлат, 2000 дан зиёд иштирокчини жамлаган эди. Ўшанда давлатимиз раҳбари мазкур ташаббуснинг замонавий муаммоларга қарши туришдаги беқиёс аҳамиятини алоҳида таъкидлаган эди.

2023 йил Глобал коррупцияни баҳолаш индексига кўра, Қатар 58 балл тўплаб, Форс кўрфази ва араб дунёсида иккинчи ўринни эгаллади. Мамлакатда молиявий шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминловчи қонунлар қабул қилинган.

Юртимизда ҳам БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар билан бирга айни йўналишда жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди, ихтисослаштирилган идора ташкил этилди.

Самарадорликни ошириш мақсадида Президентимиз шу йил июнь ойида “Фуқаролар ва мансабдор шахсларнинг коррупциядан хабардорлигини ошириш тизимини йўлга қўйиш” тўғрисидаги қарорни имзолади.

Сўнгги йилларда республикамизда қонунчилик базаси ва соҳадаги тартиб-таомил такомиллаштирилди. Шу билан бирга коррупцияга тоқат қилмаслик ҳақида хабардорликни ошириш ва ҳалоллик қадриятини тарғиб этиш ҳамон долзарб.

Фуқаролар ва давлат хизматчилари малакасини ошириш мақсадида 2025 йил 1 январдан “Коррупцияга қарши виртуал академия” иш бошлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси тажриба алмашиш бўйича илмий-тадқиқот маркази ташкил этиб, 2030 йилгача коррупцияга қарши миллий стратегия ишлаб чиқиш режасини ҳам таклиф қилди. Айни пайт Қатар ҳам 2030 йилгача бўлган истиқболга мувофиқ, айни соҳада улкан ишларни амалга оширмоқда.

Умуман, бу борадаги умумий саъй-ҳаракатларимиз қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, халқаро андоза ва икки давлат интилишларига мос равишда, глобал иллатга қарши аёвсиз кураш жараёнига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Ашраф Ходжаев,

Ўзбекистоннинг Қатардаги

Фавқулодда ва мухтор элчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда