
Охунжон Мадалиев ёруғ дунёни тарк этганига неча йиллар бўлибди, аммо унинг овози янграмаган бирон кун йўқ. У радиоми, телевидение ёки ижтимоий тармоқми, "Ёшлигим", " Юлдузим", "Сени асрасин", " Соғинч", "Унутмоқ осонмас бизларни" каби ўнлаб қўшиқлари такрор ва такрор қўйилади.
Сабаби Охунжон Мадалиев овозидаги сеҳрли оҳанг, ҳофизнинг сўз танлаш, куй басталаш санъати, табиатидаги самимийлик эди.

Бу йил илк бор "Охунжон Мадалиев қўшиқлари эл қалбида яшайди" халқаро фестивал-танлов ўтказилди.

Унда юртимиз, Тожикистон ва қирғизистонлик ижрочилар иштирок этди. Якунловчи босқич Фарғона шаҳрида бўлиб ўтди. Навоий вилоятидан Назрулло Шамсиев ғолиб деб топилди ва унга тегишли диплом, совринлар топширилди.

Шундан сўнг танлов ғолиб ва совриндорлари, Фарғона санъат усталари ижросида концерт намойиш этилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири