Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди. Унда сентябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорларнинг келгуси 12 ойлик инфляция кутилмалари ўсишда давом этаётгани маълум қилинган.

Сўровга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан бироз тезлашиб, мос равишда 13,3 ва 12,6 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайганини қайд этган. Улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.

Ўтган ой охирида аҳоли ўртасида нарх кутилмалари 13,1 фоизга (август ойига нисбатан +0,2 фоизга), тадбиркорлар ўртасида 12,6 фоизга (+0,1 фоизга) ошди.

Бу сафар ҳам Тошкент шаҳри аҳоли ўртасида пессимистик инфляция кутилмалари бўйича етакчига айланди. Резидентлар инфляцияни 15,2 фоиз (+0,2), тадбиркорлар 13,3 фоиз (+0,3) даражасида баҳоламоқда.

Сурхондарё (14,4 фоиз), Самарқанд (14,1 фоиз) ва Тошкент (13,7 фоиз) вилоятлари аҳолиси ҳам нархлар ўсишининг юқори суръатларини кутмоқда.

Тошкент (14,4 фоиз) ва Жиззах (14,3 фоиз) вилоятлари тадбиркорлари келгусидаги инфляция суръатларини бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ бўлишини тахмин қилмоқда.

Сентябрь ойида аҳоли ўртасида ўтказилган сўровларда нархлар ошишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган асосий омил валюта курсининг ўзгариши бўлди – респондентларнинг 50 фоизи ушбу вариантни танлаган (август ойида – 42 фоиз).

Иккинчи ўринда кетма-кет бешинчи ой давомида ёқилғи-энергетика ресурслари (электр энергияси, газ) нархларининг ошиши сақланиб қолмоқда. Сентябрь ойида сўровда қатнашганларнинг 47 фоизи бу омил кейинги 12 ой ичида нархлар ошишига таъсир қилишини билдирган.

Коммунал хизматлар нархларининг ошиши учинчи ўринга тушди – респондентларнинг 45 фоизи шундай фикрда. Бунинг ортидан иш ҳақи ва пенсиялар – 39 фоиз, монополиялар ва сунъий нархларнинг ошиши – 29 фоиз, транспорт харажатларининг ўсиши – 28 фоиз.

Тадбиркорлик субъектлари учун нархлар ошишининг асосий омили ҳам валюта курсининг ўзгариши бўлди — респондентларнинг 51 фоизи (42 фоиздан), коммунал хизматлар нархининг ўсиши — 46 фоиз (47 фоиз), шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурслари — 44 фоиз (45 фоиз).

Бунинг ортидан иш ҳақи ва пенсияларнинг ўсиши – 38 фоиз, транспорт харажатларининг ўсиши – 31 фоиз, хомашё нархининг ошиши – 27 фоиз, юқори даражадаги солиқ юки – 27 фоиз каби омиллар келади.

Инфляция кутилмалари энг юқори даромадга эга (15 миллион сўмдан юқори) аҳоли гуруҳлари орасида – 14,7 фоиздан 15,8 фоизгача (+1,1 фоиз) ёмонлашди.

Маълумот учун, инфляцион кутилмалар – аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг келгуси давр учун инфляция даражаси тўғрисидаги тахминлари. Инфляция кутилмаларига асосланиб, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорлар ўзларининг келгусидаги инвестиция, кредит, молиявий ҳамда нарх сиёсатини белгилайди, даромадлар, харажатлар ва тахминий фойда ҳажмини баҳолайди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳоли валюта курсидаги ўзгаришларга нисбатан инфляцион кутилмалари ортганини маълум қилган