
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 0-2 даража совуқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи туманларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
13-14 октябрь кунлари Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 14-17 октябрь кунлари эса қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
13-17 октябрда ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиққача аста-секин пасаяди.
13-15 октябрь кунлари республика бўйича айрим жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади.
ЎзА