"QNA" ахборот агентлиги "Маданият вазири Ўзбекистонда Қатар маданият ҳафталигининг очилишида иштирок этди" сарлавҳали мақола эълон қилди.

– Мазкур анжуман Ўзбекистон билан ҳамкорлик доирасида Қатар мероси ва маданиятини тарғиб қилиш ҳамда икки давлат ўртасидаги маданий алмашинув кўламини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда, - деб ёзган нашр.       

Вазирнинг маданият масалалари бўйича ўринбосари доктор Ғаним бин Муборак Ал-Али таъкидлашича, тадбир қатор дўст мамлакатларда ўтказилаётган ҳафталиклардан бири ҳисобланади.  

Масъуллар маданият ҳар доим мулоқот кўприги бўлиб келгани, халқларимизни янада жипслаштиришга хизмат қилишини эътироф этди.

Маросимда Қатар филармонияси оркестри томонидан мумтоз мусиқа, анъанавий ва замонавий санъат намуналарини уйғунлаштирган уд триоси, шунингдек моҳир ижодкор Мансур Ал-Моҳаннадий асарлари тақдим этилди.

“Tashkent City Park” мажмуасида ушбу араб мамлакати маданий меросининг асл дурдоналари ва миллий меъморчилик ютуқларидан сўзлайдиган бинолар рамзи, анъанавий ҳунармандлик ва кемасозлик, анъанавий кийим-кечак, шеърият уйи, лочинчилик ва машҳур таомлар акс этган кўргазма ташкил этилди. Майдон марказида намойиш этилган Қатарнинг яна бир ноёб мероси -  фольклор денгиз санъати –  Арда чиқишлари ва қўшиқлари ҳаммага манзур бўлди.

Маданият ҳафталиги дастурига Доҳа кино институти томонидан  туризм ва авиа компаниялари иштирокида ишлаб чиқарилган фильмлар ҳам киритилган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият – мулоқот кўприги