Байрутга ҳужумда яна 22 киши ҳалок бўлди

Эрон ўзига бериладиган жавоб зарбасини кутаётган бир пайтда Исроил Ливанни бомбардимон қилишда давом этмоқда. Қурбонлар сони эса ошиб бормоқда.  

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, пайшанбадан жумага кунига ўтар кечаси пойтахтга уюштирилган ҳужум натижасида камида 22 инсон ҳалок бўлди, 117 киши яраланди.

Ушбу ҳужум “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали амалдори Вофиқ Сафога қаратилган аммо режа иш бермаган. Чунки ўша вақтда Сафо бино ичида бўлмагани маълум қилинди. Сафо гуруҳнинг алоқа бўлимига раҳбарлик қилувчи сиёсий амалдор бўлиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ички ва халқаро ишларни бошқариш билан шуғулланади. Шунинг учун ҳам Вофиқ Сафонинг ўлими Байрутдаги сиёсий вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин эди.

Шунингдек, ушбу ҳафта Исроил томонидан БМТнинг Ливандаги манзилларига зарба берилди. Исроил ҳарбийлари эса “Ҳизбуллоҳ”ни Ливан жанубидаги БМТ тинчликпарвар кучлари манзилларига яқин жойлашишда айбламоқда.

Индонезиядан келган икки тинчликпарвар жароҳат олиб, ҳамон касалхонада эканлиги айтилмоқда. Ушбу ҳодиса Франция ва Ирландия томонидан қораланди.

Расмий Париж Исроил расмийларидан изоҳ кутаётгани қўшимча қилди. Рим расмийлари эса мамлакатдаги Исроил элчисини чақириб, Италия базаларига зарба берилгани ва бу ҳаракат “қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” эканини таъкидлади.

Бундан ташқари Қизил Ярим ой жамияти Ғазо марказидаги мактабга берилган зарба оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Исроил ҳарбийлари эса бино ичида фаолият юритаётган террорчилар нишонга олганини айтган.

Шунингдек, Исроил хавфсизлик маҳкамаси Эроннинг баллистик ракета ҳужумига жавоб бериш масаласини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ яҳудий давлати мудофаа вазири Ёав Галлант жавоб зарбаси “кучли, аниқ ва энг муҳими – ҳайратланарли” бўлишини иддао қилганди.

Президент Жо Байден исроиллик ҳамкасби Бинямин Нетаняҳу билан сўнгги кунларда 30 дақиқалик телефон суҳбати ўтказди, бироқ Оқ уй Эронга режалаштирилган жавоб ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот бермаган.

Германия Канцлери Олаф Шолс мамлакат парламентида бўлиб ўтган мунозара чоғида Исроилга қўшимча қурол етказиб берилишини эълон қилди.

– Қурол билан шу пайтгача таъминладик, бундан кейин ҳам етказамиз, – деди у. – Ҳукуматимиз кўмак бардавом бўлишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилди. Қандай қуроллар юборилиши эса очиқланмаган.

Дарвоқе, Германия Исроилга қурол етказиб бериш миқдори бўйича АҚШдан кейин 2 ўринда туради. 2023 йил 7 октябрдан буён Қўшма Штатлар Исроилга қарийиб 18 миллиард доллар ҳарбий ёрдам кўрсатган. Ушбу маълумот Браун университети ҳисоботида келтирилган. Бундан ташқари Исроилнинг “Темир гумбаз” ҳаво мудофаа тизими учун 4 миллиард доллар ажратилган. Ҳисоботда, шунингдек, Украинага давлат томонидан ажратилган маблағдан фарқли ўлароқ, АҚШ Исроилга айнан қандай ҳарбий ёрдам кўрсатилгани тафсилоти ошкор қилинмагани таъкидланган.

Охирги бир йилликда АҚШ Яқин Шарқдаги “ҳарбий амалиёт”, жумладан Ямандаги Ҳусийларга қарши 4,86 миллиард доллар сарфлагани маълум.

Ливан Бош вазири АҚШ Давлат котиби Блинкен билан ўт очишни тўхтатишга эришиш борасидаги ҳаракатлар масаласида гаплашганини айтди ва "Хавфсизлик Кенгаши ўт очиш тўхтатилишини эълон қилишига умид қиламан", дея қўшимча қилди.

Шунингдек, “Мен Исроилга айтмоқчиман — тўхтанг. Бегуноҳ одамларни ўлдиришни бас қилинг. Ҳеч нарсаси йўқ одамларнинг турар-жой биноларини бомбардимон қилишни бас қилинг”, — деган Эрон президенти Масъуд Пезешкиён.

Россия-Украина таранглиги

Ушбу ҳафта Украина қўшинлари Қримдаги Феодосия нефт омборига ҳужум қилди. Киев дронлари зарбаси оқибатида омборда чиққан ёнғин тўрт суткадан буён давом этмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кучли портлаш вақтида олинган видео ва фотосуратларини тарқатмоқда.

Россия томонидан тайинланган Қрим раҳбари Сергей Аксенов Феодосияда “ёнғин туфайли терминаллардан бирида ёнувчи материаллар ажралиб чиққанини” маълум қилди. Шунингдек, у нефт омбори “ихтисослаштирилган хизматлар ходимлари билан ўралгани ва эвакуация зонаси кенгаймаслигини” қўшимча қилди. Россия расмийлари сўнгги кунларда нефт омбори атрофидаги ҳудуддан минг нафардан ортиқ одам эвакуация қилингани ҳақида хабар берган эди.

ОАВ Россия армияси Днепропетровск вилоятида Америка ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатилган жойни ўққа тутганини хабар бермоқда.  Россия Мудофаа вазирлиги эса унинг бутунлай йўқ қилинганини маълум қилди. Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари алоқа бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Юрий Игнат ҳудуд ўққа тутилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, аммо зенит-ракета тизими йўқ қилинмаганини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, бу урушда одамлар қаторида техникалар ҳам зарар кўради ва Патриот бўлинмаси минтақада вазифаларни бажаришда давом этмоқда.

Украина томонининг айтишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия баллистик ракеталарининг бир қисмини тутиб олишга эришган.

Украина президенти Владимир Зеленский франциялик ҳамкасби Эммануел Макрон билан музокаралар чоғида фронтдаги “қийин вазият” ва айрим турдаги қуролларнинг “катта танқислиги”ни тан олди ва Украина қиш мавсуми олдидан қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини айтди.

Шунингдек, давлат раҳбарлари биргаликда қурол ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилишган. Зеленский бундай ҳамкорликни кенгайтириш кераклигини айтган.

Хабарларга кўра, Макрон Украина Қуролли кучларига янги қурол-яроғ партияси етказиб берилишини эълон қилмаган, фақат ускуналар ва ўқув курслари бўйича доимий мажбурият борлигини таъкидлаган.

Путин Туркманистонда

11 октябр куни Россия Федерацияси етакчиси амалий ташриф билан Туркманистонга ташриф буюрди. Украина ТИВ Ашхободни Путинни Туркманистонга ташрифи чоғида ҳибсга олишга чақирган.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/TQ8O4upGIi4" title="Ukrainaning Turkmanistondan iltimosi va Bayrutga hujumlar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

"Украина Туркманистон раҳбарияти Путин ҳарбий жиноятчи эканлигини тушунади, деб умид қилади. Путин украиналик болаларни Россияга ноқонуний равишда олиб кетгани учун Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олишга ордер берган", — дейилади Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Шунингдек, Путин Эрон президенти Масъуд Пизишкиён билан учрашув ўтказган. "Эрон билан алоқалар биз учун муҳим аҳамиятга эга ва бу алоқалар тобора ривожланмоқда. Бу йил давлатларимиз орасида товар айирбошлаш ҳажмининг ортиши кузатилди. Очиғини айтганда, бу ўтган йилги пасайиш ўрнини қопламади, аммо ўсиш даражаси яхши", — деган Владимир Путин.

Президентлар октябр ойида Қозонда БРИКС саммитида доирасида навбатдаги учрашувини ўтказиши маълум қилинди.

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинанинг Туркманистондан илтимоси ва Байрутга ҳужумлар