Президентимизнинг 2024 йил 15 августдаги “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида Шеробод туманидаги Имом Термизий мажмуасига олиб борувчи йўл инфратузилмаларини яхшилаш, зиёратгоҳ ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан ҳам тегишли вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур ҳужжат ижроси доирасида йўл бўйлари ва мажмуа атрофида кенг қамровли ишлар амалга оширилиб, маҳаллий зиёратчилар ҳамда хорижликларнинг муқаддас қадамжога келиши учун зарур шароит яратилди.  

Манбаларда айтилишича, Имом Термизий ҳижрий 209 йил Термиз яқинидаги Буғ қишлоғи яъни, ҳозирги Шеробод туманидаги Чўмичли маҳалласида таваллуд топган. Ул зотнинг насаблари Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок бўлиб, шажарасини билдирадиган номи Абу Исо, деб аталган. Бу куняни Имом Термизий исмига боғлаб, ўзининг Абу Исо, деб номланишини жуда хуш кўрган.  

Аллома ёшликдаги илк маълумотни ўша даврнинг илм-фан ва маданияти ривожланган Термиз шаҳрида олган. Билимга чанқоқлиги, зийрак ва хотирасининг кучлилиги каби ноёб қобилиятлари билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган. Диний ва дунёвий илмларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан эгаллаб, билимларини яна бойитиш учун кўпгина Шарқ мамлакатларига сафар қилган. Узоқ йиллар Ироқ, Исфахон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган. Кўп йиллик сафарлари чоғида қироат, илм ал-баён, фиқх, тарих, шунингдек, ўзи ёшлигидан қизиққан ҳадис илми бўйича ўз даврининг йирик олимлари, машҳур муҳаддисларидан таьлим олган. Имом ал-Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довул, Қутайба ибн Саид Исҳоқ ибн Мусо, Маҳмуд ибн Ғайлой каби таниқли муҳаддислар устозлик қилган. 

Буюк аждодимиздан “Шамоилун-Набавия”, “Илалу муфрад”, “Илалу фий охири жомиъ”, “Китобуз-зуҳд”, “Китобут-тарих”, “Асмоус-саҳоба”, “Ал-Асмо вал куна”, “Китобу фийл асарил мавқуфа”, “Китобу азим” (“Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”) асарлари бизга бебаҳо мерос бўлиб қолган. Манбаларда “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” китоблари “Саҳиҳут-Термизий” номи билан ҳам машҳурлиги келтирилган.  

– Президентимиз ташаббуси билан 1200 йиллик юбилейи кенг нишонланаётган улуғ аллома асарлари дунё исломшуносларида ҳамиша катта қизиқиш уйғотиб келган, – дейди Имом Термизий мажмуаси директори ўринбосари Исматулла Йўлдошев. – “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” олтита ишончли ҳадислар тўпламидан бири бўлиб, ушбу асар илмий адабиёт ва манбаларда “Жомеъ ат-Термизий”, “Сунан ат-Термизий” сингари номлар билан ҳам аталган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига доир муҳим тўпламлардан бири сифатида танилган. Бизга ана шундай қимматли асарлар қолдирган буюк Ватандошимизнинг муборак юбилейлари нишонланаётганидан халқимиз беҳад миннатдор бўлиб, узоқ-яқиндан, мамлакатимиз ва хориждан зиёратга келадиган меҳмонларни ёруғ юз билан кутиб олиш тадоригини кўрди.  

Жорий йилнинг 17-18 октябрь кунлари Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзуига бағишланган йирик халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади.  

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган нуфузли илмий анжуманга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.  

Нуфузли анжуманда юртимизнинг исломшунос олимлари, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар билан бирга дунёнинг ўнга яқин мамлакати, жумладан, Туркия, Қатар, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар ўз маърузалари билан иштирок этади. Илмий-амалий анжуман иштирокчилари ўтмишда воҳа ҳудудида яшаб ўтган буюк алломалар қадамжоларини, жумладан, Имом Термизий туғилиб, камолга етган ва умри охирида мангу қўним топган муқаддас гўшани ҳам зиёрат қилади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кейинги йилларда янада файзли ҳудудга айланган Чўмичли маҳалласи ҳамда зиёратчилар учун барча замонавий қулайлик яратилган Имом Термизий мажмуаси атрофи, муқаддас даргоҳга олиб борувчи кенг, равон йўл бўйлари қайта ободонлаштирилди. Теварак-атрофда анвойи гулзорлар барпо этилди. Буларнинг барчаси ислом дини ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк юртдошимиз, машҳур муҳаддис олим Имом Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш ҳамда асарларини жаҳонга кенг тарғиб қилиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгу-шуурига чуқур сингдиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имом Термизий мероси бебаҳо хазина, мажмуаси обод ва файзли гўша