"Мироб қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти ҳамда "Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси" давлат муассасаси ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари бажарилмади.

Гулистон шаҳар адлия бўлими томонидан “Мироб қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг ушбу ҳолатдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йилда пудрат шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра жамият томонидан 826 447 296, 84 сўмлик ишлар бажарилган. Бироқ ушбу хизматлар учун "Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш  корхонаси" давлат муассасаси томонидан тўлов қисман амалга оширилган, натижада 490 447 296, 84 сўмлик қарздорлик вужудга келган.  

Ўрганиш давомида  ушбу ҳолатлар ишдаги шартнома, солиштириш далолатномаси, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.

Натижада суднинг ҳал қилув қарори билан "Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш  корхонаси" давлат муассасаси ҳисобидан “Мироб қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 490 447 296,84  сўм асосий қарз, республика бюджетига 9 808 945, 93 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди.

Ғулом  Примов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашгач...