Ўзбекистоннинг бугунги прагматик минтақавий сиёсати давлатнинг халқаро нуфузини оширибгина қолмай, барқарор, улкан имкониятларга эшик ҳам очмоқда.

Жорий йил юртимиз ташқи сиёсати учун самарали ва фаол кечди. Айниқса, минтақавий ижобий ўзгаришларга эришишда ташқи сиёсатдаги изчиллик, ҳар қандай шароитда давлат манфаатини ҳимоя қилиш стратегияси, очиқлик туфайли амалий халқаро аҳамиятга эга натижаларга эришилди. Дунёнинг барча давлатлари билан ўзаро тенг ҳуқуқли ва манфаатли муносабат давом эттирилди.

Қайд этиш жоиз, ташқи сиёсий кун тартибидаги барча тенденцияларни моҳирлик билан англаш ва миллий манфаатни ҳисобга олиш асосида, аввало, янги минтақавий дипломатия Ўзбекистоннинг қиёфасига айланди.

Буларнинг бари мамлакатимизнинг нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда ҳам истиқболидан дарак беради.

ЎзА мухбири Ўзбекистоннинг фаол ташқи сиёсати, шунингдек яхши қўшничилик руҳида шаклланаётган Марказий Осиё минтақасидаги геосиёсий вазият хусусида экспертлар фикрини ёзиб олди.

Баҳромжон Сотиболдиев, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи: 

– 2016 йил Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгандан сўнг Ўзбекистон ташқи сиёсатида мислсиз фаоллик, ўзгаришлар даври бошланди, десак, муболаға эмас. Давлатимиз раҳбари ташқи сиёсий фаолиятда устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро дўстона, яхши қўшничилик муносабатларини шакллантиришни устувор вазифа этиб белгилади. Эндиликда нисбатан қисқа давр ичида бу йўлда амалга оширилган ишларни халқаро ҳамжамият ҳам тан оляпти. Дарҳақиқат, Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан 2017 йил давлат раҳбарлари иштирокида маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилиши муҳим ўзгаришларга сабаб бўлди. Бу орқали етакчилар бевосита минтақада йиғилиб қолган муаммолар – иқтисодиёт, давлат чегараларини аниқлаш, хавфсизлик чоралари, озиқ-овқат хавфсизлиги, миграция каби кўплаб муҳим соҳаларда ҳал қилинмай ётган муаммоларни ечишга йўл очилди. Масалаларга биргаликда ечим топиш, қолаверса ҳар бир мамлакат миллий манфаатини инобатга олган ҳолда, минтақада барқарорлик муҳитини қарор топтириш, самарали ташқи сиёсат олиб бориш таклифлари илгари сурилди. 2018 йил март ойида Остона шаҳрида биринчи марта Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари биринчи маслаҳатлашув саммити бўлиб ўтди. Шундан буён давлат раҳбарлари айни форматда 6 марта учрашди.

Шу ўринда Ўзбекистон учун Марказий Осиё давлатлари билан муносабатни шундай тизимлаштириш, ёндашувларни мақбуллаштириш, яқинлаштириш ва бирга ҳаракат қилиш нима учун муҳим, деган савол юзага чиқади.

Биринчидан, Ўзбекистонда Марказий Осиёнинг, деярли, ярим аҳолиси яшайди. Шу билан бирга айни пайт Марказий Осиё мамлакатлари ҳам иқтисодий жиҳатдан ўсмоқда.

Иккинчидан, минтақанинг барча давлатларида туғилиш ўсиши суръати ижобий.

Учинчидан, дини, ўтмиши бир бўлган халқларимиз бир ҳудудда яшаб, икки дарёдан сув ичади. Улкан салоҳиятга эга минтақамиз дунё ҳамжамиятида иқтисодий, сиёсий, маданий жиҳатдан ўз жозибасини намоён этиш имкониятидан унумли фойдаланиши керак.

Айни устувор вазифаларни бажариш, олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун қўшни давлатлар бирга олиб бораётган амалий ҳаракатлар бугун самарасини бермоқда.

Марказий Осиёдаги кескинлик даражаси пасайгани, ўз навбатида, хорижий инвестиция оқимини кучайтирди. Йирик қўшма ташаббуслар, саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун, биринчидан, катта бозор керак. Ҳозир шундай бозор шаклланяпти. 2030 йилгача минтақа аҳолиси 80 миллионга яқинлашади ва 30 ёшгача бўлганлар кўпчиликни ташкил қилади. Айнан шу ёшлар яхши технологиядан фойдалангиси, қимматроқ машина мингиси, янги уй қургиси келади, шу йўлда ҳаракат қилади. Нима учун охирги йилларда Ўзбекистон таълимга урғу беряпти? Сабаби, иқтисодиётда инсон капитали муҳим, дунёда рақобат кучайиб бораётган бир даврда бу масала қанчалик долзарблашиб бораётгани кундек равшан.

Статистикага кўра, дунёнинг ривожланган минтақаларида аҳоли сони ўсиши даражаси кескин пасайган. Бизда эса хом ашё ҳам, ишчи кучи ҳам бисёр. Яшил энергетикани шакллантириш орқали ишлаб чиқиладиган арзон энергия манбаларини биз кейинчалик экспорт қилмоқчимиз. Шунинг учун ташқи инвесторлар Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонга энергетика соҳасини ривожлантириш учун сармоя киритишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Сайфиддин Жўраев, Тошкент давлат шарқшунослик университети Таҳлилий тадқиқотлар маркази директори:

– Мамлакатимиз ташқи сиёсатида намоён бўлаётган кўп қиррали фаолият, жумладан хорижий давлатлар, хорижий ва минтақавий ташкилотлар билан ўрнатилаётган дипломатик муносабат, минтақавий ва халқаро миқёсдаги долзарб масалалар бўйича илгари сурилаётган ташаббуслар, олиб борилаётган мулоқотлар, биринчи навбатда, халқимиз тинч, хавфсиз яшаши, эркин фаолият юритиши, замонавий билим олиши, янги касбларни эгаллаши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, учун барча шарт-шароитни яратиш, одамлар муҳофазасини давлат томонидан таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

Сўнгги етти йил Ўзбекистон ташаббуси асосида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 10 дан зиёд, жумладан жорий йил 4 та махсус резолюция қабул қилинди. Жаҳон банки бу йил мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 5,3 фоиз ўсишини тахмин қилди. Бу жуда юқори кўрсаткич. Халқаро валюта жамғармаси эътироф этганидек, 2023 йил ялпи ички маҳсулотимиз илк бор 100 миллиард доллардан ошди.

Маълумки, кейинги йилларда жаҳонда янгидан шаклланаётган халқаро тартиботда зиддиятли хусусият вужудга келиши давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч инқирозга учрагани билан боғлиқ. Айни пайт бир тарихий давр тугаб, башорат қилиш мушкул бўлган янги давр бошланаётгани сир эмас. Бундай мураккаб шароитда ҳеч бир мамлакат ўз қобиғига ўралиб олиб, ушбу глобал хавф-хатарни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас. Ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг ягона йўли самарали мулоқот, ҳар бир томон манфаатини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама самарали халқаро ҳамкорликдир.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги маанфатини таъминлаш жараёни сўнгги йилларда мамлакатимизда юз бераётган янги ўзгаришлар, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни билан уйғун. Давлатимиз ўз манфаатидан келиб чиқиб, мавжуд вазиятни таҳлил қилиб бормоқда, тегишли хулосалар чиқариб, ташқи сиёсат бўйича стратегик қарорлар қабул қилмоқда, тегишли вазифалар ижросини таъминламоқда. Бундай шароитда Ўзбекистон ҳудудий яхлитлиги, суверенитетини сақлаш, ишончли шериклар топишга ҳаракат қиляпти ва бунга эришяпти ҳам.

Бу борада халқ ва давлат манфаатлари уйғунлаштирилиб, 2030 йилгача мўлжалланган режа белгиланган ва вазифаларни ҳозир амалга оширишга киришилган. Асосийси, давлат манфаати таъминланишига оид қоида ва меъёрлар, мақсад, йўналиш ва вазифалардан келиб чиқиб, ҳатти-ҳаракатлар муайян мантиқ асосида олиб бориляпти.

Биринчидан, ташқи сиёсатни амалга оширишда мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоялаш, давлат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яҳлитлигини мунтазам таъминлаш ва мустаҳкамлаш, хавфсиз ва барқарор ривожланиши учун қулай ташқи шарт-шароит яратиш, республика атрофида дўстона, яхши қўшничилик муҳитини шакллантириш, қолаверса ватанимизни халқаро нуфузини ошириш давлатимиз манфаатининг асосий йўналишлари бўлиб қолмоқда. Бу ҳаракатлар жамият барқарор ривожланиши учун фуқаролар, мулк шаклдидан қатъи назар барча ишлаб чиқариш субъектларининг хорижий мамлакатлар билан алоқалари жараёнидаги манфатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш бўйича фаолият юритаётган давлат ҳокимияти идоралари, кенг жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Эътиборли жиҳати, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболи савдо, инвестиция, транспорт, энергетика ва инновация, “яшил” технология соҳаларидаги мунособатларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ лойиҳа ва дастурлар амалга ошириш, туризм, таълим, соғлиқни сақлаш, фан ва маданият соҳаларида кўп қиррали мунособатларни кенгайтириш,  минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан мушоҳада юритиш, замонавий мулоқотни йўлга қўйишга киришилди. Жараённинг давомийлиги тараққиёт драйверларини аниқлаш асосида қарор қабул қилишга шарт-шароит ва имконият берувчи механизм сифатида ўз ўрнига эгалиги ва минтақа ривожланишига  сезиларли таъсир этувчи тартиб  эканини кўрсатади, таҳлил олиб бориш имконини беради. Ушбу янги модел доирасида илгари сурилган ташаббуслар амалга тадбиқ этилиши эса яқин келажакда минтақа давлатларининг стратегик  ривожланиши, пировардида  аҳоли турмуш даражаси ошишига олиб келади, Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс ғоялари тарқалиши ва жараённинг таъсири ошишига кенг имконият яратяпти.

Марказий Осиё кейинги йилларда иқтисодий ўсиш ва фаол инвестиция марказларидан бири сифатида жадал ривожланмоқда. Жумладан, охирги 7 йилда минтақа иқтисодиёти 6,3 фоиз ўсиб, 450 миллиард долларга яқинлашди. Ташқи савдо айланмаси икки баробар кўпайиб, қарийб 225 миллиард долларни ташкил этди.

Осиёда регионал барқарорлик ва хавфсизлик ҳамда кенг қамровли иқтисодий бозор шаклланиши ҳам инвесторларнинг минтақага қизиқишини оширмоқда. Жумладан, 2016-2022 йилларда Марказий Осиёга инвестиция киритилиши жаҳондаги умумий ҳажм – 1,6 фоиздан 2,8 фоизга кўтарилиб, 2022 йил қарийб 40 миллиард долларни ташкил этди. Бу 2016 йил ($26,7 млрд)га нисбатан 50 фоиз кўп. “Boston Consulting Group” башоратига кўра, 2030 йилгача Марказий Осиё 170 миллиард долларлик инвестиция жалб қила олади. Шунинг 40-70 миллиард доллари хом-ашё бўлмаган соҳаларга йўналтирилади.

Бугунги кунга келиб, Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлиги барқарор тус олганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳамкорликнинг муҳим форматлари қаторида Марказий Осиё иқтисодий, парламентлараро, экспертлар, ёшлар, фуқаролик жамиятлари форумлари, Етакчи аёллар мулоқоти фаолият  юритмоқда.

Хуллас, Ўзбекистон ташқи сиёсати, айниқса янги минтақавий дипломатияси сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини ҳар томонлама муҳокама қилишга имкон беради. Минтақанинг ташқи дунёга очиқлиги, ҳамкорликка тайёрлиги бошқа мамлакатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларни диверсификация қилиш бўйича олиб бораётган сиёсатининг ўзига хос хусусиятидир.

Мухтор Назиров, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси доценти, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори:

– Марказий Осиё мамлакатлари билан очиқ, амалий, ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қаратилган фаол ташқи сиёсат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланди. Илк расмий ташрифлар ҳам айнан минтақа мамлакатларига амалга оширилди. Минтақа йиллар давомида тўпланиб қолган барча оғриқли масалалар бўйича ўзаро самарали мулоқотга тайёрлиги намоён бўлди.

Натижада қисқа муддатда қўшни мамлакатлар билан муносабатда тамомила янги сиёсий муҳит қарор топиши, сиёсий ишонч даражаси янада оширилди. Икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиши учун янги асослар яратилди, қўшни мамлакатлар билан давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, сув-энергетика муаммоларини бартараф этишга эришилди.

Мамлакатимиз замонавий тараққиёт даврида Марказий Осиё минтақаси барқарор, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдор. Ўзбекистон тараққиёти минтақа умумий тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ.

Таъкидлаш жоиз, Остона шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари олтинчи Маслаҳат учрашувида илк бор қабул қилинган “Марказий Осиё-2040” концепцияси минтақа истиқболига доир ёндашувлар муштараклигини тасдиқлади. Ушбу ҳужжат аниқ амалий режаларни амалга ошириш шакли ва механизмини белгилаб берди.

Минтақавий мулоқот натижаси юқори сиёсий доираларда ўзаро ишонч даражаси ортгани, савдо-иқтисодий алоқаларда ижобий кўрсаткич қайд этилган, айниқса Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида ўзаро англашув муҳити шаклланиб, барқарор хусусият касб этганида кузатилди.

Марказий Осиё йирик геосиёсий кучлар манфаати кесишган чорраҳада жойлашгани минтақада ижтимоий-сиёсий жараён суръати, ўзгариб бораётган ички ва ташқи коньюнктурага таъсир кўрсатмай қолмайди. Бундай шароитда минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга эҳтиёткорона ёндашув тақозо этилади.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2018 йил 22 июнда қабул қилинган “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюция тарихий аҳамият касб этади. Марказий Осиё мамлакатлари минтақа тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт учун маъсулиятни тўлиқ зиммаларига олишга тайёрлигини тасдиқлашди. Бу эса минтақамиз жаҳон майдонида ўз субъектлигини мустаҳкамлаб олганидан далолат.

Марказий Осиёдаги ташқи сиёсий фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидан бири афғон заминида тинчлик ва барқарорликка эришишдир. Боиси, Ўзбекистон Афғонистонга Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қарайди ва шу нуқтаи назардан тизимли ва комплекс ёндашувга эга. Республикамиз ташаббуси билан 2022 йил қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш” махсус резолюциясида Афғонистоннинг минтақалараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдаги алоҳида ўрни эътироф этилган.

Сирасини айтганда, Марказий Осиё “юраги”да жойлашган, минтақанинг барча давлатлари билан умумий чегарага эга бўлган ягона давлат – Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёт даврини умумий ривожланиш асносида минтақадан айро тасаввур қилиш қийин. Ўта даражада чамбарчас боғлиқ кечаётган айни жараёнда Ўзбекистон барқарорлаштирувчи омил сифатида муҳим ўрин эгаллайди.

Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ўзаро муносабатда яқин қўшничилик ва қардошлик руҳини кучайтириш, фаол савдо-иқтисодий алоқа қилиш, турли соҳаларда лойиҳаларни изчил амалга ошириш орқали стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор тенденцияга айланмоқда.

Абдували Сойибназаров, сиёсий шарҳловчи:

– Ҳозирги замонда глобал миқёсда шиддатли ўзгаришлар юз бермоқда, халқаро майдонда кучларнинг янги нисбати шаклланмоқда. Шу билан бирга янги таҳликалар ҳам пайдо бўлмоқда-ки, айни ҳолат дунё давлатларини юзага келаётган муаммоларга муносиб ечим топиш, сиёсий ва иқтисодий стратегияларни янгилашга мажбур этяпти. Шубҳасиз, бу масалалар Ўзбекистон ташқи дипломатияси кун тартибида доимо долзарб. Албатта, дунёдаги жараёнлар мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ташқи сиёсий курсни белгилаш ва амалга оширишда инобатга олинади ва чуқур таҳлил қилинади.

Президентимиз ташаббуси билан жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро институтлари билан сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалар сифат жиҳатидан янги, мисли кўрилмаган жадал босқичга кўтарилди. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш”, “Маърифат ва диний бағрикенглик”, “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш”, “Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги ва бошқа резолюциялари қабул қилинди. Тарихимизда илк бор Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашга аъзо бўлди. БМТ шафелигида Термиз шаҳрида Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун кўп функцияли Марказ ташкил этилди. Булар ташқи сиёсатда эришган энг катта ютуқларимиз.

Бундай оқилона сиёсат натижасида Марказий Осиё минтақасида бутунлай янги, очиқ, соғлом ва дўстона сиёсий-иқтисодий, маданий-гуманитар муҳит яратилди. Биринчи навбатда қўшни давлатлар билан прагматик ва стратегик муносабатлар мустаҳкамланди ва кенгайтирилди. Кўп йиллар давомида сақланиб келаётган чегара, сув ва энергия тақсимоти, эркин ҳаракатланиш ва бошқа муаммолар ечим топа бошлади.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон каби қардош мамлакатлар билан бир қаторда халқаро ҳамжамият томонидан доим хавф-хатар ўчоғи сифатида кўриб келинган қўшни Афғонистон билан муносабат фаоллашди. Ушбу давлатда тинчлик ўрнатиш, Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўзаро боғлиқлигини таъминлаш республикамиз раҳбарияти томонидан олиб борилаётган прагматик ташқи сиёсатнинг ижобий натижаси экан бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф қилинмоқда.

Ўзбекистон дунёнинг етакчи давлатлари ҳамда ҳамкор мамлакатлар, жумладан Хитой, Россия, АҚШ, Туркия, Венгрия, Япония, Ҳиндистон, Араб давлатлари билан икки ва кўп томонлама муносабатни стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарди. БМТ, ШҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Жаҳон банки каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молиявий институтлар билан алоқа юқори поғонага кўтарилди.

Мамлакатда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар даврида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясида бугунги кундаги ташқи сиёсатнинг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган. Стратегияда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат соҳасидаги саккиз муҳим йўналиш белгиланган. Айни мақсадлар қўшни ва йирик хорижий давлатлар билан ҳамкорликни савдо-иқтисодий ва халқаро хавфсизлик соҳаларида ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, иқтисодиётга сармоя, илғор технология ва илмий ишланмаларни жалб этиш, юртимизга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда фуқароларимиз ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш, давлатимиз ижобий имижини халқаро майдонда янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятли.

Жаҳон ҳамжамиятида Марказий Осиёнинг аҳамияти ва роли ошиб бораётганини минтақа ва йирик давлатлар ўртасида кўп томонлама ҳамкорликнинг турли форматлари йўлга қўйилаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. “Марказий Осиё – АҚШ”, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи”, “Марказий Осиё – Корея Республикаси”, “Марказий Осиё – Япония” платформалари қаторига охирги йилларда “Марказий Осиё – Ҳиндистон”, “Марказий Осиё – Хитой” ва “Марказий Осиё – Россия Федерацияси” сингари янги лойиҳалар қўшилди. Мазкур ҳолат, биринчидан, минтақадаги ижобий ўзгаришлар натижасида юзага келган мутлақо янги муҳит дунёнинг етакчи давлатлари томонидан тан олинаётганини кўрсатса, иккинчидан, чет давлатлар минтақа мамлакатлари билан нафақат икки томонлама ҳамкорлик доирасида, балки ягона минтақавий кўп томонлама ҳам муносабатларни ривожлантиришга аҳамият қаратаётганидан далолат. Шу билан бирга минтақа ҳамда бошқа давлат ва халқаро институтлар ўртасида янги форматлар тузилиши Марказий Осиёнинг геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти ошиб боришига, шунингдек минтақага халқаро муносабатлардаги яхлит сиёсий-дипломатик субъект сифатида қаралишига олиб келмоқда.

Ўткир АЛИМОВ тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон: Фаол ташқи сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик