Тошкентдаги маданий бойликларни – мозаикаларни ёпиб турган реклама баннерларидан озод қилиш билан таништирувчи “Mosaicvertising” лойиҳаси халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Хусусан, Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган “AdBlackSea” халқаро ижод фестивалида Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа Гран-прини қўлга киритди. Танловнинг қисқа рўйхатига жами 119 та лойиҳа киритилган бўлиб, бош соврин тошкентликларга насиб этди. Ижодкорлик фестивалининг мукофоти ўз номига мос равишда Қора денгиз соҳилидан йиғилган пластмассадан тайёрланган.

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, “AdBlackSea” фестивали 2015 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва реклама ҳамда маркетинг соҳасидаги мутахассислар орасида машҳурдир. Ғолиблар орасида Ўзбекистон, Словения, Болгария, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Грузия ва бошқа мамлакатларнинг лойиҳалари мавжуд.

Бундан ташқари, Қозоғистонда бўлган “Жолборс-2024” XIII халқаро реклама фестивалида ҳам Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа учта олтин ва учта бронза мукофотини қўлга киритди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан мозаикалар Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан мозаикалар ҳақидаги сайт, анимация ва кенгайтирилган реаллик мобил иловаси яратилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа халқаро фестивалда ғолиб бўлди