Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан нодавлат умумий ўрта таълим жараёнига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг фойда солиғини ҳисоблашда икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилмоқда.   

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмлари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.   

Бундан ташқари, муҳтож шахслар протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер (субсидия) асосида харид қилганда, ваучер қиймати билан сотиб олинган протез мосламалари ва реабилитация воситаларининг нархи ўртасида ҳосил бўлган ва ушбу шахсларга берилган ижобий фарқнинг 20 фоизи жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги белгиланмоқда.   

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодавлат мактаблар қуришда солиқ имтиёзлари берилиши кутилмоқда