Уч минг йиллик тарихга эга юртимиз ўзининг тарихий манзилгоҳлари, ёдгорликлари, маҳобатли обидалари билан дунё сайёҳларини ўзига ром этиб келади. Бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингдан зиёд ёдгорлик, шу жумладан, 2 минг 500 меъморий обида, 2 минг 700дан зиёд археология ёдгорлиги, 1 минг 800дан кўпроқ монументал санъат асари давлат муҳофазасига олинган.

Бироқ, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Термиз каби дурдона музей шаҳарларга эга бўлган мамлакатимизда маданий объектларга эътибор қаратиш ва улардан самарали фойдаланиш борасида айрим муаммолар мавжуд. 

Тарихий объектлар тадбиркорлар, ҳунарманд ва савдо ходимларига ижарага берилиши натижасида айрим одамлар ўзларининг манфаатлари йўлида биноларга зарар етказаётган ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Хусусан, маданий мерос объектларини ижарага олган тадбиркорлар томонидан қўшимча қурилмаларни бинога жойлаштириш, деворига мих ва ёки ўткир материаллар билан ишлов бериш, муайян қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳоллари кузатилмоқда. Бу билан уларга қайта тиклаб бўлмайдиган даражада зарар етказилаётгани ачинарлидир.  

Қадимшуносларнинг сўзларига қараганда, тарихий объектлар жойлашган ҳудудларда фақат пиёда ҳаракатланиш керак. Чунки машина ёки бошқа техника воситаларининг овози, тезлик тўлқини кучи, ердаги босими обида деворларининг дарз кетишига, пойдеворининг емирилишига, умуман, тарихий иншоотларнинг қаттиқ шикастланишига олиб келади.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси маданий мерос объектларини асраб-авайлаш масаласини энг муҳим вазифалардан бири деб билади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида ҳам маданий мерос объектларини асраш, уларни ижарага бериш тизимини тартибга солиш долзарб ташаббуслардан бири сифатида илгари сурилмоқда.  

Партия миллийлик, миллий қадриятлар муҳофазасига катта масъулият билан ёндашган ҳолда ўтмиши, шонли тарихи мужассам бўлган маданий мерос ёдгорликларини бус-бутун сақлаб қолиш ташаббускори бўлиб майдонга чиқаётгани эътиборга молик. Партия тарихимизни, маънавиятимизни пулламаслигимиз, тарихий обидаларни қурбон қилмаслигимиз керак, деб ҳисоблайди.  

Дарҳақиқат, ЎзМТДПнинг ушбу ташаббуси юртимиздаги ноёб ва кўп асрлик тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш, келажак авлодларга етказиш ҳамда сайёҳлар эътиборини янада кенг жалб этишга хизмат қилади.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзМТДП: маданий мерос объектларини ижарага бериш тизимини тартибга солиш лозим