Сайёҳлик ва туризм иқтисодий ривожланиш драйвери – ҳаракатлантирувчи кучи. Туризм хизмат кўрсатишга асосланган иқтисодиётни яратиш ва ривожлантиришни рағбатлантиради.
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Сеул шаҳрида Жанубий Корея туризм ташкилоти ижрочи директори Ли Хак Чу билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Ли Хак Чу мамлакатимизнинг бой маданий ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, туризмнинг янги турлари ривожланаётганини ҳисобга олган ҳолда, Жанубий Кореяда Ўзбекистонга қизиқиш ортиб бораётганини таъкидлади.
Учрашув якунлари бўйича Жанубий Корея туризм ташкилотлари 2024 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиши ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида қўшма маркетинг тадбирларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА