Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизда пахтачиликка оид дунёдаги илғор тажрибани таҳлил этиш мақсадида “VIII Жаҳон пахта тадқиқот конференцияси (WCRC-8)” ўтказилмоқда.

Анжуман доирасида уч кун олдин бошланган Халқаро пахта бўйича маслаҳат қўмитаси 82-ялпи мажлиси бугун якунланди.

[gallery-19584]

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтани етиштириш ва қайта ишлаш бўйича юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини қайд этди. Натижада эркин рақобатни таъминловчи бозор тамойилига асосланган ушбу соҳани саноат асосида ривожлантириш, қўшилган қиймат занжири яратиш ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида кластер тизими йўлга қўйилиб, босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, пахта етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, эркин бозор тамойилига ўтилди.

Тадбирда пахта етиштирувчи давлатлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш учун ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Иқлим ўзгаришининг соҳага таъсири, барқарор деҳқончилик амалиётини жорий этиш орқали ҳосилдорликни ошириш, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг даромадини кўпайтиришга илғор амалиётни жорий этиш бўйича фикр, тажриба алмашилди.

АҚШ, Туркия, Кот-д-Ивуар, Миср, Тайвань, Жанубий Африка, Кения вакиллари ўз давлатларида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот беришди. Соҳани илмий асосда ривожлантириш, янги навлар, иқлим ўзгаришига чидамли пахта уруғлари яратиш йўлидаги илғор тажриба, эришилган ютуқлар таҳлил қилинди.

Етакчи хорижий мутахассислар, экспертлар, олимлар мамлакатимизда йўлга қўйилган тизимли ислоҳотлар самарасини юқори баҳоладилар.

Гўзал Сатторова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг пахтачилик соҳасидаги ютуқларини эътироф этмоқда