Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2015 йил Лас-Вегас ва 2019 йил Қозоғистонда ўтган жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинларида уч маротаба ғолиб ва совриндорликка эришган Рустам Ассакалов юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи этиб тайинланди.
Таъкидлаш лозимки, Р.Ассакалов спортдаги фаолияти давомида уч карра Осиё чемпиони ва тўрт карра совриндори бўлган. "Боку-2017" ва "Коня-2021" Ислом бирдамлик ўйинларида бронза ва олтин медалларни қўлга киритган курашчи саналади.
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси хабарига кўра, юнон-рум кураши бўйича мураббийлар штабига олдинроқ яна бир иқтидорли курашчи, 2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов ҳам жалб этилган эди.
Эслатиб ўтамиз бугунгача юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида Равшан Рўзиқулов фаолият кўрсатиб келганди.
Т.Рўзиев,
ЎзА