Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Дилмурод Маъруфжонов олтин медалга сазовор бўлди.

Аниқроғи, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Дилмурод Маъруфжонов 45 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этиб,  хорватиялик Уилем Безякни, таиландлик Нитипом Чайотаҳни, индонезиялик Одри Дейвин Фулвианни, Хитой Тайпейи вакили Ҳе Янжини ва канадалик Затч Гиллисни таслим этди.

Таэквондочимиз сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида мексикалик Хуан Родригесга қарши даянга чиқди. Ушбу беллашувда Дилмурод 2:0 (18:15, 14:6) ҳисобида мағлубоятга учратган ҳолда жаҳон чемпионига айланди.

Афсуски, яна бир вакилимиз Нурлан Байхожаев нимчорак финал босқичида австралиялик Айден Стиллей билан жанг қилиб, кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилмурод Маъруфжонов жаҳон чемпионига айланди