Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнларининг кучайиши натижасида табиий чанглар концентрацияси кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда.

Бу республикада, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига таъсир қилмоқда. Хусусан, 29 сентябрь кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5-майда дисперсли заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро IQAir маълумотлар базасида дунёда энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда белгиланди. 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, республикада ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади. 

Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 минггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021 йилда 212,4 минг тонна, 2022 йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 фоиз) кўпайган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий ва антропоген омиллар билан боғлиқ 