Маълумки, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университети ҳудудида рўй берган кўнгилсиз воқеа – кутилмаган ёнғин туфайли ўқув биноси яроқсиз аҳволга келди. Айни пайтда университет раҳбарияти, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар туфайли айни пайтда Тошкент давлат аграр университети талабаларининг дарслари узлуксиз давом этмоқда.

Ёнғиндан зарар кўрган ўқув биносида шу кунгача таълим олиб келган талабаларнинг бир гуруҳи университет ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда яратилган бошқа ўқув биноларида бугундан таҳсилни давом эттирмоқда. Бир гуруҳ талабалар университет ҳудудига яқин манзил – Тошкент педиатрия ва тиббиёт институти қошидаги академик лицей биносида ўқишни давом эттираётган бўлса, яна бир гуруҳига Юнусобод туманидаги Тошкент креатив технологиялар марказида ўқишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки локацияда айнан ёнғиндан зарар кўрган бинода шу кунгача таҳсил олган талабаларгина ўқишни давом эттирмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов мазкур академик лицей ва марказда талабалар учун яратилган қулайликларни кўздан кечириб, ўқитувчи ва талабалар билан суҳбатлашди. Дарс жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар билан танишув чоғида вазир ҳадемай совуқ кунлар бошланиши, шу боис ушбу масканларда иситиш тизимини ҳам кўздан кечириб, мавсумга шай ҳолатга келтириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. 

– Кутилмаган ҳолатлар таълим жараёнига таъсир қилмаслиги даркор, –деди Иброҳим Абдураҳмонов. – Ҳар қандай ҳолатда ҳам таълим сифати муҳим. Бунинг учун эса талабаларга барча шароитларни кўнгилдагидек яратиб бериш лозим. 

Шунингдек, академик лицей ва марказ жойлашган ҳудуд атрофида жамоат овқатланиш жойлари йўқлиги боис, бу ерда таҳсил олаётган талабаларни тушлик билан таъминлаш бўйича ҳам масъулларга кўрсатмалар берилди. 

Университет мутасаддиларининг маълумотига кўра, янги манзилларда ташкил этилган аудиторияларга қатнашда талабаларнинг хавфсизлигини ҳамда уларнинг дарслардаги давоматини таъминлаш мақсадида университет ётоқхонасидан Тошкент креатив технологиялар марказигача автобуслар қатнови йўлга қўйилган бўлиб, бу автобуслар ҳар куни талабаларни ётоқхонадан марказгача олиб боради ва дарслар тугагандан кейин ётоқхонага олиб келиб қўяди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кутилмаган ҳолатлар таълим жараёнига таъсир қилмаслиги даркор – вазир 