Эрон Исроил давлати Ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК)га қарашли 2 та базага қарата зарба берган. Бу ҳақда Ислом Республикаси Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари генерал-лейтенант Муҳаммад Багерий баёнот берди.

- Мамлакат ҚК таркибидаги энг обрўли бўлинма ҳисобланган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) мазкур ракета ҳужуми чоғида Исроил ҲҲКнинг икки иншооти ҳамда "Моссад" разведка хизмати қароргоҳини аниқ нишонга олди, - деган юқори мартабали мулозим. - Бизда Исроилнинг иқтисодий инфратузилмасига ҳужум уюштириш имкони ҳам бор эди, лекин ҳозир фақат ҳарбий қўналғаларни мўлжалладик. Бугун кечаси, шунингдек, Наватим и Хацрим авиабазалари, стратегик радарлар ва Исроил зирҳли техникалари сақланадиган марказларга ҳам ҳужум қилдик.

Багерийнинг бу сўзларини Эрондаги "Tasnim" давлат ахборот агентлиги келтирган.

Аввалроқ ЭИР ташқи ишлар вазири Аббос Арақчий мамлакатининг Исроилга қарши акцияси якунланганини эълон қилиб, Тель-Авив янги иғвогарона ҳаракатлар амалга оширса, жавоб янада кескин бўлишини таъкидлаганди.

Исроиллик ҳарбийлар ҳам сешанба куни кечқурун Эрон томонидан ракеталар учирилганини тасдиқлади. Яҳудий давлати Бош вазири идораси маслаҳатчиси Дмитрий Гендельман билдиришича, мамлакатга йўналтирилган тахминан 180 снаряднинг аксарияти уриб туширилган. Шунингдек у Исроилга зиён етказадиган ҳар қандай кучга нисбатан жавоб қайтарилишини уқтирган.

Айни пайт Эроннинг "Fars"  агентлиги ҳавога кўтарилган ракеталарнинг камида 80 фоизи нишонга урилганини таъкидлаб ёзган.

ИИҚК мазкур ҳужум Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ, ХАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хания ва "Қудс" қўмондонлик кучлари бошлиғи Аббос Нилфорушаннинг ўлдирилишига жавоб эканини айтди. Баёнотда яҳудий давлати ҳудудидаги энг муҳим ҳарбий объектлар ва нишонларга қарата баллистик ракеталар йўналтирилгани алоҳида кўрсатилган.

Эрон ОАВ ҳужум натижасида Исроилнинг Наватим базасидаги F-35 русумли 20 та самолёт, шунингдек Тель-Авив яқинида жойлашган 3 та база йўқ қилингани ҳақида ёзган. Бундан ташқари, ахборот агентликлари қайд этишича, ИИҚК Исроилга қарши ҳужумда илк бор гипер товушли ракеталардан фойдаланган.

Ўз навбатида, ЦАХАЛ баёнот бериб, Эрон авиа зарбаларидан кўрилган зарар сезилмас даражада экани ва мамлакат ҲҲК жанговарлигига салбий таъсир кўрсата олмаслигини билдирди.

Ушбу воқеалар асносида Президент Жо Байден америкалик ҳарбийларга яҳудий давлатини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатма берган. Кейинроқ Пентагон расмий вакили Патрик Райдер АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг "USS Bulkeley" ва "USS Cole" эсминецлари Эроннинг Исроилга учирган ракеталарини уриб туширишда иштирок этганини айтди.

Исроил ҲҲК 27 сентябрь куни Ҳизбуллоҳнинг Байрутдаги Доҳия туманида, аҳоли яшайдиган хонадонлар остида жойлашган бош штабига қарата аниқ авиа зарбалар йўллаган эди. Ҳужум натижасида ташкилот бош котиби Ҳасан Насруллоҳ, ҳаракатнинг Жанубий фронти қўмондони Али Каркий ва ИИҚКнинг "Қудс" кучлари қўмондони Аббос Нилфорушан ҳалок бўлган.

ХАМАС 31 июлда тузилма сиёсий бюроси раҳбар Исмоил Хания ЦАХАЛ томонидан унинг Теҳрондаги қароргоҳига қарата уюштирилган ҳужум қурбонига айланганини маълум қилган. Ҳаракат ушбу ҳодиса учун масъулиятни Тель-Авив ва Вашингтон зиммасига юклаб, мазкур ҳужум жавобсиз қолмаслигини таъкидлаган эди. Исроил вакиллари Ханиянинг ўлими юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд эса америкаликлар мазкур ҳужумларга алоқадор эмаслигини таъкидлаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон Исроилга жавоб зарбаларини йўллади 