Дунёдаги энг баланд тоғ чўққиси ҳисобланган Эверест кўкка бўй чўзишда давом этмоқда.

Янги тадқиқотга кўра, дарёлар ўзани эрозияси туфайли машҳур тоғ олдинги ҳолатидан 15-50 метр ўсган. Яъни, сув дарё тубидаги тош ва тупроқни емириб, тоғ ўсишига ёрдам беради.

75 км масофадаги Арун дарёси ҳавзасида қуруқлик чекиниши дунёдаги энг баланд чўққи йилига 2 миллиметргача кўтарилишини таъминлаган, дейди лондонлик олимлар.

– Бу жараён кемадан юкнинг бир қисмини туширишга ўхшайди. Кема енгиллашиб, бироз баландроқ сузгани каби, қобиғи енгиллашган тоғ ривожланади, дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Адам Смит.

Маълумки, 40-50 миллион йил аввал Ҳиндистон ва Евросиё паст текисликлари тўқнашуви натижасида юзага келган босим Ҳимолай тоғини ҳосил қилган.

Арун Ҳимолай бўйлаб оқаркан, тоғнинг тубини ўйиб ўтади. Бу қобиқ остидаги кейинги қатламни камайтиради. Натижада юпқалашган қобиқнинг эгилувчанлиги ошиб, юқорига ҳаракатланиши осонлашади.

Бу “izostatik rebound” деб аталадиган ҳодиса. “Nature Geoscience” журналида чоп этилган изланиш ҳисоботида қўшимча қилинишича, юқорига кўтарилувчи куч Эверест ва яқин атрофдаги бошқа қўшни чўққилар, жумладан дунёдаги тўртинчи ва бешинчи энг баланд нуқта – Лхотсе ва Макалу юқорига кўтарилишига олиб келади.

Асосан Хитой ва Непал чегарасида, шимолий қисми Хитой томонида жойлашган Эверестнинг баландлиги охирги ҳисоботда 8848,86 метрлиги қайд қилинган. Ҳимолайнинг пастки қаторидан ўрин олган чўққининг ёши тахминан 50-60 миллион йилга тенг.

– Эверестнинг ўзгарувчан баландлиги ҳақиқатан Ер юзасининг ўсувчан табиатини таъкидлайди, – дейди хитойлик геолог Сю Хан. – Арун дарёси эрозияси ва Ер мантиясининг юқорига кўтарилиш босими ўртасидаги ўзаро таъсир тоққа куч беради ва тошни ўстиради.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен ўсяпман!” – Эверест